Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда санатория-курорт муассасалари ва дам олиш ташкилотлари объектлари сони 749 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 471 тага кўпайган.
Шунингдек, 2025 йилда санатория-курорт муассасалари ва дам олиш ташкилотлари хизматларидан 660,1 минг нафар киши фойдаланган.


