Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech

Ғойибназаров Баҳодир Каримович,
ДСҚнинг Кадрларни қайта тайёрлаш ва
статистика тадқиқотлари маркази директори,
иқтисод фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда муҳим пойдевор бўлди. Мазкур стратегияда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишлар бўйича мақсадлар белгилаб олинди.

Ушбу йўналишларнинг учинчи ва тўртинчисига бевосита дахлдор бўлган Давлат статистика тизими фаолияти замонавий талаблар ва халқаро стандартларга ҳали тўлиқ жавоб бермаслиги ва уни такомиллаштириш зарурлиги қайд қилинди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ”Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор билан статистика тизими фаолиятида мавжуд камчиликлар аниқ кўрсатиб берилди ва уларни бартараф этиш бўйича 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Ушбу устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича 2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва Давлатимиз томонидан маъқулланди.

Президентимизнинг юқорида қайд қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 8-банди асосида бир ой муддатда, давлат статистикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, 2017-2018 йилларда давлат статистика органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш тўғрисидаги топшириқ ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан 2017 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган ўқув курслари қайтадан кўриб чиқилди ва устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиб, янги Дастур тасдиқланди. Шунингдек, 2017 йилдаги янгиланган ўқув курсларини ўтказиш жадвалидаги 13 та ўқув курсларининг ўқув тематик режалари ва ишчи дастурлари қайта ишланди ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Мазкур янгиланган Дастур асосида сентябрь-декабрь ойларида тизим ходимларидан 446 нафар тингловчи (жумладан 151 нафари АКТга оид) ўқув курсларида малакаларини оширдилар (1-расм).  

1-расм. 2017 йилнинг сентябрь-декабрь даврида янгиланган ўқув курсларида малака ошириш.

Юқорида қайд қилинган Президент Қарори асосида қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича битта қайта тайёрлаш ва 7 та статистиканинг замонавий талаблари ва 4 та ахборот коммуникация технологиялари ҳамда кадрлар ва ҳисобчилар малакаларини оширишга оид, жами 15 та ўқув курсларини ўз ичига қамраб олган Дастур 28 августда қўмита томонидан тасдиқланди.

Мазкур ўқув курсларининг биттаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимида акс эттирилишига бағишланган бўлса, яна бири статистика бўйича қайта тайёрлаш курси бўлиб, 2003 йилдан бери биринчи марта ташкил этилди. Ушбу курсда базавий олий маълумоти статистика ва иқтисоддан узоқ бўлган тизим тингловчилари назарий статистикадан олган билимларини амалий билимлар билан уйғунлаштиришга қаратадилар.

Шунингдек, халқаро статистика тажрибасига таянган статистика назарияси ва амалиётига оид ихтисослаштирилган малака ошириш ўқув курслари статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усулларига, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг танлама кузатувини ўтказишга, товар  ва хизматлар нархларини ҳамда инвестиция ва қурилиш фаолиятини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлилига, иқтисодий-статистик таҳлилга, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштиришга йўналтирилган.

Келгусида миллий статистикани ислоҳ қилишни халқаро андозаларга мувофиқ олиб бориш, уларда қўлланилаётган халқаро услубиятни республикамизда кенг жорий этиш мақсадида бир қатор ўқув курслари халқаро амалиётда қабул қилинган миллий ҳисоблар-2008 стандарти тамойиллари ва қоидаларига асосланиб, олиб борилмоқда.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув курслари тўрттани ташкил этиб, ахборот хавфсизлиги, “Электрон ҳукумат” тизими ва электрон давлат хизматларини ривожлантириш каби йўналишларга бағишланган. Шунингдек, дастурда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янги қонунга асосан бош бухгалтерларнинг ҳар йили бир марта  малака  оширишлари зарурлиги ҳақидаги талабга мувофиқ тизим органларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда кадрлар билан ишлаш йўналишлари бўйича махсус курслар ташкил этилди.   

Ушбу дастурни амалга оширишга тайёргарлик бўйича Дастурда киритилган ўқув курсларининг ўқув тематик режаларини тайёрлаш жадвали ишлаб чиқилди ва 20 сентябрда қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланди.   Ушбу жадвал асосида барча курслар бўйича ўқув-тематик режалар Қўмита аппаратининг тегишли тармоқ бошқармалари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилди ва тўлиқ тасдиқланди. Дастур асосида ўқув курсларини 2018 йилда амалга ошириш жадвали ишлаб чиқилди ва 22 декабрда Қўмита билан келишилган ҳолда тасдиқланди. Шунингдек, Қўмита марказий аппарати, ҳудудий статистика бошқармалари ва шаҳар, туманлар статистика бўлимларидан ўқув курсларига  жалб қилинадиган тингловчилар режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (1-жадвал).

1-жадвал. 2018 йилда давлат статистика органлари ходимларининг
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув курсларига қамрови

2018 йилда ўқув курсларининг йўналишлари бўйича жалб этилган тизим ходимларининг қамрови қуйидаги чизмада кўрсатилган.

 

2018 йилдаги ўқув курсларига давлат статистика органлари бўйича жалб этилган тизим ходимлари сони қуйидаги чизмада келтирилган.

Марказ Статистика тадқиқотлари бўлимининг 2018 йилда статистика тадқиқотларни амалга ошириш бўйича иш режасини Президент Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 3-боби, 22-бандидаги “Ўзбекистоннинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг долзарб масалалари бўйича амалий статистика тадқиқотларини кенгайтириш” топшириғига асосан 2018 йилда статистика тадқиқотларининг мавзуларини статистика тармоқлари олдидаги муаммолардан келиб чиқиб, устувор йўналишларда тегишли бошқармалар билан келишилган ҳолда долзарб мавзуларни шакллантириш мақсадида ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди ва қўмита томонидан тасдиқланди. Тегишли тармоқ бошқармалари билан келишилган ҳолда 2018 йилдаги статистика тадқиқотлари режаси ишлаб чиқилди ва 25 октябрда тасдиқланди.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида статистика тадқиқотларини амалга оширишнинг 2018 йил режаси статистика тизимида мавжуд муаммовий долзарб масалаларни ечишга қаратилган ҳолда шакллантирилди. Мазкур режада дискрет кварталлар бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш услубларининг (саноат тармоғи мисолида) чет эл тажрибаларини ўрганиш, халқаро инвестицион ҳолатни баҳолаш бўйича илмий, услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, асосий капитал истеъмолини ҳисоблашнинг жорий услубиёти таҳлили ва чет эл тажрибаси асосида уни такомилаштириш ҳамда Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий бўлим ходимлари учун омиллар бўйича таҳлилий ишларни бажаришнинг меҳнат сиғимдорлиги таҳлили ва унинг асосида меҳнат сиғими меъёрий коэффициентларини ишлаб чиқиш мавзулари ўрин эгаллаган.

Ўқув жараёнини сифатли ва самарали амалга ошириш учун Марказнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари салоҳияти оширилди. Марказнинг штатлар рўйхати асосида бир нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, и.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, икки нафар и.ф.д., профессорлар, беш нафар фан номзодлари ва тўрт нафар катта ўқитувчилар, жумладан 3 нафар инглиз тилини мукаммал эгаллаган профессор-ўқитувчи ва ходимлар фаолият кўрсатмоқда (2-расм).

2-расм. Марказнинг профессор-ўқитувчилар салоҳияти

Марказда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилардан 2 нафари 2017 йилда чет эл (Бирлашган Вена институти)да малака ошириб қайтдилар.

Малакали профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда ўқув курсларининг амалиёт дарсларига Қўмита аппаратининг тармоқлар статистикаси бошқармалари бошлиқлари ва тажрибали ходимлари таклиф этиб келинмоқда. Шунингдек, айрим амалиёт дарслари бевосита мазкур бошқармаларнинг тегишли бўлимларида олиб борилади ҳамда ўтказилган амалиёт дарслари юзасидан тингловчиларнинг ёзма ҳисоботлари олинади.

Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг профессионал малакаларини ошириш  заминида, статистика тизими олдига қўйилган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ривожланишини, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастурларининг амалга оширилишини, аҳоли турмуш даражасидаги сифат ўзгаришларини янада тўлиқ акс эттирадиган, статистик ахборотларни тезкор ва сифатли тайёрлаш ишлари самарали амалга оширилмоқда.

2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб белгиланиши муносабати билан ҳамда 2018 йилдаги устувор йўналишлар ва уларда Статистика тизимининг вазифалари тўғрисида Марказ тингловчиларига академик С.С.Гулямов томонидан энг замонавий усулларда маърузалар ва семинар машғулотлари ташкил этиб борилмоқда.

Статистикага оид дарслар билан бир қаторда тингловчиларга уй хўжаликлари ва тадбиркорлик фаолиятини танлама кузатувларини ўтказишда зарур бўлган муомала ва бошқарув психологияси дарслари ташкил этилган, Мазкур дарсларни етарли тажрибага эга бўлган психология фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган педагог олиб бормоқда. Шунингдек, ўқув курслари дастурига коррупцияга қарши курашга оид дарслар киритилган ва ушбу дарсларни бу борада тажрибага эга малакали ўқитувчи томонидан амалга ошириб келинмоқда. Коррупцияга оид дарслар бўйича алоҳида кириш ва чиқиш тестлари орқали тингловчиларнинг бу борадаги мавжуд билимлари ва дарслардан кейинги билимларининг ўзгаришини назорати ташкил этилган.

Ўқув курсларига келган тингловчилар тегишли курсга эга бўлган билимларини кириш тестини топшириш билан синаб кўрадилар ва курс охирида мазкур тест саволлари бўйича якуний тест синовидан ўтадилар. Малака ошириш курсларида иштироклари ҳамда олган билимлари натижалари ҳудудий бошқармаларга ҳар ой якуни билан етказиб борилади. 

2018 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон Қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларининг 2018 йилда малакасини ошириш  Дастури» ва уни амалга ошириш жадвали асосида Давлат статистика  тизими  ходимларидан режада белгиланган 252 нафар тингловчидан 241 нафарининг ёки 95,6%ининг малакалари оширилди. Шу жумладан, ахборот коммуникация технологиялари бўйича Дастурга киритилган ўқув курсларида эса, биринчи чорак даврида тизим мутахассисларидан жами 69 нафар ёки шу даврда малака оширган тизим ходимларининг 28,6 фоизи, 3 та мавзудаги ахборот коммуникация технологиялари бўйича ўқув курсларида малакалари оширилди.

Булардан ташқари, ахборот коммуникация технологиялари ва Бухгалтерия ҳисобига оид Қашқадарё вилояти марказида ташкил этиб, ўтказилган бир ҳафталик сайёр ўқув курсларида 14 нафар тизим ходимлари билан бир қаторда вилоятлардаги корхона ва ташкилотлардан 53 нафар тингловчилар шартномавий асосда малакаларини оширдилар. Айниқса, бош бухгалтерлар учун вилоятлар марказларида ташкил этилаётган мазкур сайёр ўқув курси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда ва мазкур ўқув курси яна 6 та ҳудудда вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Марказ профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари йўналишидаги фаолиятлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, охирги икки йилда ўқув курслари юзасидан тингловчилар ва кенг омма учун иккита ўқув-услубий қўлланма(дарслик)лар, 6 та илмий монография ва тўпламлар ва 150 дан ортиқ илмий мақола ҳамда илмий конференциялардаги маъруза материаллари чоп этилди, шулардан 10 таси чет элларда (3-расм). Бундан ташқари 3 та илмий-таҳлилий мақолалари Давлат статистика қўмитасининг веб-сайтига жойлаштирилди.

2018 йил учун Давлат грантлари бўйича илмий-амалий лойиҳалар танловида иштирок этиб, иккита лойиҳа бўйича ғолиб топилган Марказимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизимининг баланслашган пропорциялари ва асосий кўрсаткичларининг статистик таҳлили асосида макроиқтисодий мувозанатни таъмин этувчи механизмларни ишлаб чиқиш” (илмий раҳбари акад.С.С.Гулямов) ва “Ялпи ички маҳсулотни харажатлар усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш” (илмий раҳбари проф.Б.К.Гайибназаров) мавзуларида амалий тадқиқотлар илмий лойиҳалари бажарилмоқда.

3-расм. Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг охирги икки йилда амалга оширган илмий-амалий ишлари

Қарорда кўрсатилган статистика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этиш борасида мамлакатнинг илмий ва таълим муассасалари ҳамда хорижий статистика ташкилотлари билан инновацион ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилди. Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ҳамда Тошкент молия институтининг статистика йўналишидаги кафедралари билан статистика тадқиқотларини амалга оширишда, ўқув курсларининг ўқув-тематик режаларини ишлаб чиқишда, дарсларни ўтказишда профессор-ўқитувчилар билан алмашиниш, очиқ дарсларни кузатишда иштирок этиш, бакалавр ва магистрларни битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари олди амалиётларини Қўмитанинг тармоқ бошқармалари ҳамда қўмитанинг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази кафедралари ва статистика тадқиқотлари бўлимида ўтишлари, университет ва институт битирувчиларининг Давлат аттестация комиссияларида иштирок этиш, ҳамкорликда ўтказилган тадқиқот ва замонавий ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш усуллари бўйича илмий мақолаларни ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни ҳамкорликда чоп этиш каби йўналишларда ўзаро инновацион ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди ва шартномалар тузилди (4-расм). Мазкур ҳужжатларни амалга ошириш доирасида тегишли мавзулардаги дарслар Марказда ташкил этилмоқда,  биргаликда қўшма илмий-амалий конференциялар, илмий семинарлар, давра суҳбатлари, статистика курслари бўйича ўқув-услубий мажмуаларни ҳамкорликда тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Марказ профессор-ўқитувчилари ушбу олий таълим даргоҳларига бориб, маъруза ва амалиёт дарсларини ўтказмоқдалар ва аксинча ушбу олий таълим институтининг профессор-ўқитувчилари Марказдаги малака ошириш ўқув курсларига маърузалар билан иштирок этмоқдалар.

4-расм. Инновацион ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган олий таълим муассасалари

Шунингдек, Ургенч давлат университети, Фарғона давлат университети, Қорақалпоқ давлат университети билан доимий равишда илмий –амалий анжуманлар ташкил этилмоқда.

Маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш борасида Марказда тингловчиларнинг бўш вақтларини самарали ва мароқли ўтказишлари учун гуруҳлар раҳбарлари иштирокида Тошкент шаҳридаги музейлар ва театрларга ташрифлари ташкил этилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича маълумотлар Марказ сайтига доимий жойлаштириб келинмоқда. Бундан ташқари маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш юзасидан ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб, бу борадаги янгиликлар ҳам Марказ сайтида ёритиб борилмоқда. Мисол учун Ўзбекистон Халқ шоири С.Саййид билан учрашув, А.Навоий ва З.М.Бобир таваллудига бағишланган давра суҳбатларига шоир З.Неъматов (Вафоий) ва Шуҳрат медали соҳиби, шоир Рустам Мусурмон  билан учрашувларни кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Статистикасининг ривожида катта ҳизматлари сингган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби и.ф.д., проф. Э.Акрамов, и.ф.д., проф.Ё.Абдуллаев, и.ф.д.,проф.Х.Набиев, Республикада хизмат кўрсатган иқтисодчи и.ф.н. В.И.Гладкова ва бошқа таниқли олим ва устозлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ишончли давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш малакали бажарилади. Президентимизнинг статистика фаолиятини такомиллаштириш  бўйича қўйган вазифаларини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари, ҳурматли Юртбошимиз томонидан қўйилган вазифаларни белгиланган муддатларида сифатли ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд. Шундай экан, Ўзбекистон статистикасини илғор хорижий мамлакатлар статистикаси қаторидан муносиб жой олиши учун малакали мутахассисларни тайёрлаш, касбий маҳоратини оширишда барча  илмий-амалий тажрибамизни, кучимиз ва билимимизни сафарбар этамиз. 

 

 

 

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING FARMONI
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASIDA 2022 YILDA AHOLINI ROʻYXATGA OLISHNI OʻTKAZISH KONSEPSIYASINI TASDIQLASH TOʻGʻRISIDA
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING QARORI
DAVLAT BOSHQARUVINING OCHIQLIGI VA SHAFFOFLIGINI TA`MINLASH HAMDA MAMLAKATNING STATISTIKA SALOHIYATINI OSHIRISH YUZASIDAN QO`SHIMCHA CHORA-TADBIRLAR TO`G`RISIDA
PRESS-RELIZLAR
CHORAK NATIJALARI
USLUBIY MATERIALLAR

DIAGRAMMA VA GRAFIKLAR
 
ISTE`MOL NARXLARI INDEKSI KALKULATORI

TADBIRKORLAR UCHUN

Tugmani bosing Tinglash