Миллий статистика қўмитаси ёшлар етакчиси ташаббуси билан қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда фаолият юритаётган ёш ходимлпр иштирокида “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда census.stat.uz веб-сайти фаолияти, тарғибот медиа-режаси юзасидан ёшларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш – мамлакатда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўналишларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ёш кадрлар фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг янгича ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Муҳокама якунида ёшлар томонидан берилган таклифлар тизимлаштирилди ва уларни жараёнда қўллаш юзасидан тегишли масъулларга топширилди.

