Касаба уюшмаси раиси

Миллий статистика қўмитаси Касаба уюшмаси раиси

Шералиев Нурбек Абдухалилович

  • Телефон: (71) 203-80-00 (ички рақам 14-00)
Касаба уюшмаси аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида

Қўмитамиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири — ходимлар, айниқса касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун қулай, хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитларини яратишдир. Бу борада изчил ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида замонавий кутубхона фаолият юритмоқда. Унда турли соҳаларга оид адабиётлар жамланган бўлиб, фонд мунтазам янгиланади. Бу эса китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.

7j1a3318_p85031

7j1a3322_p90427

7j1a3323_p53242

7j1a3328_p43880

7j1a3330_p93423

7j1a3337_p23529

7j1a3341_p79862

7j1a3345_p42708

7j1a3351_p32980

7j1a3355_p34628

Қўмитанинг бой тарихини эътироф этиш ва авлодлар давомийлигини таъминлаш мақсадида фидокорона меҳнат қилган устозлар хотирасига бағишланган музей ташкил этилган. Музейда тарихий экспонатлар, ҳужжатлар ва фотосуратлар жамланиб, ходимларда фахр ва садоқат туйғусини мустаҳкамлаб бормоқда.

7j1a3274_p47069

7j1a3280_p22657

7j1a3284_p35052

7j1a3289_p32930

7j1a3295_p96877

7j1a3307_p19106

Ходимлар саломатлиги доимий эътибор марказида. Қўмита ҳузуридаги тиббий пунктда бирламчи хизматлар кўрсатилмоқда. Зарур ҳолларда касаба уюшмаси кўмагида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда.

7j1a3416_p95813

7j1a3420_p24659

7j1a3429_p41137

7j1a3437_p20696

Меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида иш жойлари замонавий техника ва технологиялар билан тўлиқ жиҳозланган. Бу ходимларга ўз вазифаларини сифатли ва самарали бажаришга имкон бермоқда.

7j1a3388_p77874

7j1a3393_p46232

7j1a3395_p63665

7j1a3399_p27378

7j1a3404_p81091

Яратилган ушбу шарт-шароитлар қўмита жамоасининг фаровонлигини таъминлаш, меҳнатга бўлган қизиқишни ошириш ва соғлом иш муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси ижтимоий шериклик тамойилларига таянган ҳолда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган.

Қўмитамиз ўз ходимлари учун замонавий ва қулай меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ходимларнинг соғлиғи ва жисмоний чиниқишини таъминлаш мақсадида замонавий спорт зали ташкил этилган бўлиб, у барча керакли тренажёр ва спорт анжомлари билан жиҳозланган. Ҳар бир ходим ўз саломатлигини мустаҳкамлаш учун ушбу шароитлардан эркин фойдаланиш имкониятига эга.

7j1a3200_p91304

7j1a3222_p80038

Шу билан бирга, ходимлар ўзлари билан олиб келган таомларни қулай ва гигиеник шароитларда истеъмол қилиши учун замонавий ошхоналар фаолият юритмоқда. Ошхоналар барча зарур техник воситалар — микротўлқинли печлар, совуткичлар, сув иситгичлар ва бошқа замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

7j1a3188_p51343

7j1a3192_p51723

Биз ўз жамоамиз фаровонлигини устувор вазифа деб биламиз ва ходимларимиз учун энг яхши шароитларни яратиш орқали уларнинг профессионал ривожланиши ва иш самарадорлигини яна-да оширишга интиламиз.

Касаба уюшмасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Касаба уюшмасига оид янгиликлар

Касаба уюшмаси аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида

Батафсил ...

Ходимлар учун яратилган замонавий ва қулай шароитлар

Қўмитамиз ўз ходимлари учун замонавий ва қулай меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ходимларнинг соғлиғи ва жисмоний чиниқишини таъминлаш мақсадида замонавий спорт зали ташкил этилган бўлиб, у барча керакли тренажёр ва спорт анжомлари билан жиҳозланган. Ҳар бир ходим ўз саломатлигини мустаҳкамлаш учун ушбу шароитлардан эркин фойдаланиш имкониятига эга.

Батафсил ...

Оқсарой мажмуасига саёҳат ташкил этилди

Батафсил ...