
Расмий номи:
Давлат тилида:
Тўлиқ номи - O'zbekiston Respublikasi Milliy statistika qo'mitasi;
Қисқартирилган номи– Milliy statistika qo'mitasi;
Инглиз тилида:
Тўлиқ номи - National Statistics Committee of the Republic of Uzbekistan;
Қисқартирилган номи – National Statistics Committee;
Рус тилида:
Тўлиқ номи - Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике;
Қисқартирилган номи – Национальный комитет по статистике;
Ҳуқуқий асос |
|---|
- Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 августдаги “Расмий статистика тўғрисида” ЎРҚ-707-сон Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-27-сон Фармони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-75-сон қарори
Асосий вазифалари |
|---|
- расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш;
- фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш;
- халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш;
- статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;
- очиқ маълумотлар порталида маълумотларни ўз вақтида акс эттириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда фаолиятга оид халқаро рейтинг ва индекслардаги маълумотларни янгилаб бориш;
- рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш;
- миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш.
Устувор йўналишлар |
|---|
- макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;
- интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;
- “маҳалладан — республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
- хорижий статистика органлари ҳамда соҳага оид халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар ёрдамида кадрлар салоҳиятини ошириш;
- аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари эҳтиёжидан келиб чиқиб янги статистик маҳсулот ва хизматларни жорий этиш.
Ваколатлари |
|---|
- расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
- статистика дастурларининг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ва амалга оширилишини мониторинг қилади;
- расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда амалга оширади;
- расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштиради;
- расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиятларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказади;
- статистика услубиятларини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда жорий этади;
- расмий статистикани тайёрловчилар билан статистика маълумотлари ва метамаълумотлар алмашинувини йўлга қўяди;
- статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан уйғунлашувни амалга оширади;
- статистика кузатувларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа статистика мақсадларида фойдаланиш учун статистика регистрларини ишлаб чиқади ҳамда юритади;
- расмий статистика соҳасидаги ташкилий ва услубиятга оид ишларни амалга ошириш мақсадида маслаҳатлашув ва ишчи гуруҳлар тузади;
- миллий статистика тизими доирасида расмий статистика маълумотларини мувофиқлаштирилган ҳолда тарқатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
- расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан келишилган ҳолда расмий статистика соҳасидаги ягона атамаларни ишлаб чиқади;
- расмий статистика соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
- расмий статистика соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
- Қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


