Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши таркиби |
|---|
|
Маслаҳат-кенгаши раиси З.М. Зияев - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари |
|
Аёллар маслаҳат-кенгаши раиси, Маслаҳат-кенгаши раиси ўринбосари З.Н.Талипова - Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
| Маслаҳат-кенгаши аъзолари |
|
В.О. Тўхтаев - Юридик бўлим бошлиғи |
|
Г.Х.Салихова – Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми назорати бошқармаси бошлиғи |
|
З.Т. Юлдошев – Демография ,меҳнат ва гендер статистикаси бошқармаси бошлиғи |
|
С.Р. Давранова – Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош бухгалтери ўринбосари |
|
Ж.Ғ. Мирсаидов – Ишлар бошқармаси бошлиғи, Касаба уюшмаси раиси |
|
Вакант – Инноватсион фаолиятни мувофиқлаштириш ва сифатни бошқариш бўлими бошлиғи |
|
Ш.Х. Абраев – Демография ,меҳнат ва гендер статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Маслаҳат-кенгаши котиби |
Маслаҳат-кенгашнинг асосий вазифалари |
|---|
Миллий статистика қўмитасининг ваколати доирасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
Миллий статистика қўмитаси номидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этилишга кўмаклашиш, оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий, маънавий, интеллектуал билимларини ошириш соҳасидаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Миллий статистика қўмитасида жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар тўғрисидаги статистик маълумотларни ва ахборотни мунтазам равишда йиғишни ҳамда таҳлил қилишни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг бузилишига доир мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларни тиклаш бўйича чоралар кўришда иштирок этиш;
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенглигини таъминлаш масалалари юзасидан кадрларнинг касбий тайёргарлиги тизимини такомиллаштиришда кўмаклашиш;
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича фуқароларнинг маданият даражасини ва хабардорлигини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўришда кўмаклашиш;
Миллий статистика қўмитаси номидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни амалга оширишга фаол жалб қилиш мақсадида улар билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш;
хотин-қизлар ва эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларни бирга бажариши, хавфсиз, қулай ва муносиб меҳнат шароитларини яратишда, шу жумладан ҳам оналарга, ҳам оталарга бола парвариши учун таътил бериш орқали шарт-шароитлар яратиш бўйича Миллий статистика қўмитасининг тегишли мутасаддиларига таклиф ва тавсиялар бериш;
Миллий статистика қўмитасининг гендер сиёсатини амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирларни рағбатлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларни Юридик бўлим томонидан ҳуқуқий (гендер-ҳуқуқий) экспертизадан ўтказишда манзилли иштирокини таъминлаш;
Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича берилган имтиёзларнинг яратилганлик ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
фаолият жараёнини гендер тенглик нуқтаи назаридан мониторинг қилиш ва баҳолашда фаол иштирок этиш;
ишга кириш мақсадида мурожаат қилган номзодлар билан ўтказиладиган суҳбат ёки бошқа жараёнларда иш берувчи томонидан гендер тенглик асосида вазифа ва лавозимларга тайинлашда ҳамда кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;
раҳбарлик лавозимларига иқтидорли, талабчан ва масъулиятли аёллар ва эркаклар номзодларини тавсия қилинишини таъминлаш;
ходимларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг бузилишига доир мурожаатларни кўриб чиқишда мутасадди тизим ходимлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
ходимларнинг иш жойидаги зўравонликнинг турли шаклларига барҳам бериш, кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, ногирон эркак ва хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўриш;
меҳнат бозорида хотин-қизлар ва эркаклар тенглигини таъминлаш, меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш, ишга жойлаштириш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш мақсадида эркак ва аёллар бандлигини таъминлашда имкониятлар яратиш, касбий салоҳияти ва меҳнат фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириб бориш учун шарт-шароитларини яратиш, малакасини оширишда кўмаклашиш;
бир хил лавозимларда ишлаётган хотин-қизлар ва эркакларга ойлик иш хақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар тенг тўланишини мониторинг қилиш;
гендер тенгликни таъминлаш бўйича бошқа вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари шунингдек, ўрнатилган тартибда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
Маслаҳат-кенгаши хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш мақсадида асосий фаолият йўналишлари сифатида қонунда тақиқланмаган бошқа чора-тадбирларни белгилаши ҳамда амалга ошириши мумкин.
|
Меъёрий-ҳуқуқий база |
|---|
|
Гендер тенглик бўйича янгиликлар ҳамда ўтказилган маҳаллий ва халқаро анжуманлар |
|---|
|
Қўмита тизимидаги гендер тенглик бўйича очиқ маълумотлар |
|---|
|
Ишонч телефони ва электрон почтаси |
|---|
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг бузилишига доир омилларни келтириб чиқарувчи вазиятлар ва ҳолатларга дуч келсангиз, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг ёки электрон почта манзилига хабар юборинг:
Телефонлар: +99871 203-80-00 (ichki-1460), +99871 203-80-00 (ichki-1463), +99871 203-80-00 (ички-1241)
e-mail: Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. Вам необхідно увімкнути JavaScript, щоб побачити її.


