Сифат сиёсати
|
|---|
GSIM модели
|
|---|
GSIM моделини жорий этиш бўйича қўлланмалар
- Намунавий услубий қўлланма
- Иловадаги намуна. Услубий низом
- Иловадаги намуна Қўлланма
- Иловадаги намуна. Тартиб
- Иловадаги намуна. Регламент
- Иловадаги намуна.қарор ва буйруқ
- Иловадаги намуна. Буйруқ бекор қилишга
- Иловадаги намуна. Ўзгартириш ва қўшимча
- Иловадаги намуна. таққослаш жадвал
- Иловадаги намуна ҳисобот шакли
- Иловадаги намуна.Танланма кузатув
- Иловадаги намуна.кузатувни тасдиқлаш
GSBPM модели
|
|---|
GSBPM миллий модели тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг
МИЛЛИЙ МОДЕЛИ
Сифатни бошқариш
И.
Статистика
маълумотларига
бўлган эҳтиёжларни
ўрганиш
Статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларни ўрганиш босқичи статистика маълумотларини қайта кўриб чиқиш заруриятини, статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг мавжуд, янги ва (ёки) қўшимча статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини аниқ белгилаш билан боғлиқ барча ишларни ўз ичига олади.
Ушбу босқичнинг мақсади – фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини, миллий ва хорижий тавсиялар ҳамда меъёрийҳуқуқий ҳужжатлар талабларини кўриб чиқиш, долзарб бўлмаган статистика кузатувларини бекор қилиш, янги кузатувларни ташкил этиш ва (ёки) амалдаги кузатувларни такомиллаштириш, уларни шакллантириш бўйича услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда расмий статистика маълумотларини янги шаклда эълон қилиш ва тарқатиш бўйича қарорлар қабул қилиш.Ушбу босқич олтита жараёндан иборат.
ИИ.
Ишлаб чиқиш
жараёнларини
режалаштириш
Ишлаб чиқиш жараёнларини режалаштириш босқичи расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқиш (бирламчи маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, якуний маълумотларни шакллантириш ва тарқатиш) билан боғлиқ жараёнларни режалаштиришни ўз ичига олади.
Шунингдек, статистика кузатувлари шакллари ва уларни тўлдириш бўйича тушунтиришлар, статистика кузатувларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий ҳужжатлар, статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш ва шакллантириш бўйича услубий қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, таснифлагичлар ва маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш билан боғлиқ жараёнларни режалаштириш амалга оширилади.
Мазкур босқичда келгусида статистика маълумотларини ишлаб чиқишда қўллаш учун тайёр барча метамаълумотлар ҳамда сифатни таъминлаш тартибтаомиллари аниқлаштирилади. Босқичнинг мақсади – расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган режавий ва ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ушбу босқич олтита жараёндан иборат.
ИИИ.
Ишлаб чиқиш
жараёнларини
шакллантириш
Ишлаб чиқиш жараёнларини шакллантириш босқичи, ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича мавжуд ва қабул қилинган қарорлар ҳамда ечимларни ишлаб чиқиш шароитида фойдаланишга тайёрлигини таъминлаш мақсадида, уларни шакллантириш ва синовдан ўтказиш тадбирларини ўз ичига олади.
“Ишлаб чиқиш жараёнларини режалаштириш” ИИ босқичнинг натижалари ишлаб чиқишда кўп марта фойдаланиладиган механизмлар, жараёнлар, тизимлар, ахборотлар ва хизматларни танлаб олиш имкониятини беради ҳамда уларнинг барчаси “Ишлаб чиқиш жараёнларини шакллантириш” босқичини амалга ошириш учун тўлиқ ишчи муҳитини яратиш мақсадида, мазкур босқичда бирлаштирилади ва жамланади.
Ушбу босқичда, амалда қўлланилаётган тизимлар ва жараёнларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бўшлиқларни тўлдириш ҳамда келгусида кўп марта фойдаланиш учун янги тизимлар, жараёнлар ва хизматлар яратилади.
Босқичнинг мақсади – расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқиш тизимининг бирламчи маълумотларни йиғишга, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишга, расмий статистика маълумотларини тарқатишга тайёрлигини таъминлаш. Мазкур босқич еттита жараёндан иборат
ИВ.
Бирламчи
маълумотларни
йиғиш
Бирламчи маълумотларни йиғиш босқичида турли усуллардан (сўраб олиш, йиғиш, тегишли манбалардан ажратиб олиш ва б.) фойдаланган ҳолда барча зарур ахборотлар (маълумотлар, метамаълумотлар ва б.)ни йиғиш, шунингдек, уларни қайта ишлаш бўйича тегишли дастурий воситаларга киритиш амалга оширилади.
Ушбу босқич респондентлардан бирламчи маълумотларни йиғишни ташкил этиш ва ўтказиш, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилардан маъмурий маълумотларни олиш, шунингдек, бирламчи маълумотлар тўплами ва микромаълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишларни бажаришдаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ўз ичига олади.
Маълумотларни йиғишни ўтказиш учун ахборот тизимлари, махсус дастурий воситалар, бошқа зарур дастурий маҳсулотлар ва тизимларнинг тайёрлиги мазкур босқични тўлиқ амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Босқичнинг мақсади – бир йиллик статистика ишлари дастурига мувофиқ бирламчи маълумотларни, маъмурий маълумотларни йиғишни таъминлаш. Мазкур босқич тўртта жараёндан иборат.
В.
Маълумотларни
қайта ишлаш
Маълумотларни қайта ишлаш босқичида бирламчи маълумотларни қайта ишлаш ва уларни таҳлил учун тайёрлаш амалга оширилади. Ушбу босқич, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни расмий статистика маълумоти сифатида тарқатиш мақсадида, кирувчи бирламчи маълумотларни бирлаштириш, таснифлаш, текшириш, хатоликлардан тозалаш ва улар асосида зарур жамланма ва бошқа маълумотларни шакллантиришни кўзда тутади.
Мунтазам равишда ишлаб чиқиладиган статистик материаллар бўйича ушбу босқич ҳар гал қайтадан қўлланилади. “Маълумотларни қайта ишлаш” ва “Маълумотларни таҳлил қилиш” босқичлари бир неча бор қайта такрорланувчи ёки параллел равишда амалга оширилувчи бўлиши мумкин. Хусусан, таҳлил босқичи маълумотларни янада тушунилишини таъминлаб, натижада уларни қўшимча қайта ишлашга эҳтиёж юзага келиши мумкин.
Босқичнинг мақсади – келгусида таҳлил қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида статистик кўрсаткичлар бўйича жамланма маълумотларни шакллантириш. Ушбу босқич саккизта жараёндан иборат.
ВИ.
Маълумотларни
таҳлил қилиш
Маълумотларни таҳлил қилиш босқичида статистик материалларни ишлаб чиқиш, уларни батафсил текшириш ва расмий статистика маълумоти сифатида тарқатиш учун тайёрлаш амалга оширилади.
Ушбу босқични қўллаш соҳаси – “Маълумотларни қайта ишлаш” босқичида шакллантирилган статистика маълумотларини таҳлил қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги тенденсияларни аниқлаш, шунингдек, фойдаланувчиларга тақдим этиш ва тарқатиш учун олдиндан кўзланган мақсадларга жавоб берувчи ахбороттаҳлилий материалларни тайёрлаш ҳисобланади.15 Хусусан, мазкур босқич статистик таҳлилчиларга маълумотлар ва ишлаб чиқилган статистик маҳсулотлар ҳақида тушунчалар, изоҳлар ва тасаввурларни яратиш билан боғлиқ ишларни ҳам ўз ичига олади.
“Маълумотларни таҳлил қилиш” босқичи ва унинг жараёнлари, маълумотларнинг қайси манбалардан олинганлигидан қатъий назар, барча статистик материалларга умумий тарзда тегишли ҳисобланади.Босқичнинг мақсади – расмий статистика маълумотларини тақдим этиш ва тарқатишга тайёрлаш учун статистик таҳлил усуллари ва қоидаларини амалда қўллаш. Ушбу босқич бешта жараёндан иборат.
ВИИ.
Расмий статистика
маълумотларини
тарқатиш
Расмий статистика маълумотларини тарқатиш босқичида фойдаланувчиларга расмий статистика маълумотларини тарқатиш ишлари амалга оширилади. Кенг доирадаги фойдаланувчилар учун статистика маълумотларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ушбу босқичнинг асосий принсипи ҳисобланади.
Мазкур босқич, фойдаланувчиларга тарқатиладиган расмий статистика маълумотларини жамлаш (комплектлаш), расмийлаштириш, маълумотлар базасига ва ахборот тизимларига юклаш, босма шаклларда чоп этиш, тарғибот қилиш, турли воситалар (расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари) орқали эълон қилиш ҳамда тарқатиш билан боғлиқ ишларни ўз ичига олади.
Ушбу босқичда, барча фойдаланувчиларнинг расмий статистикани тайёрловчилар томонидан эълон қилинадиган статистика маълумотларидан тенг фойдаланишлари таъминланади.Босқичнинг мақсади – барча тоифадаги фойдаланувчиларни сифатли расмий статистика маълумотлари билан таъминлаш. Ушбу босқич бешта жараёндан иборат.
ВИИИ.
Ишлаб чиқиш сиклини
баҳолаш
Ишлаб чиқиш сиклини баҳолаш босқичида расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнининг аниқ компонентларини баҳолаш амалга оширилади. Ушбу босқич Миллий модел тузилмасидаги алоҳида олинган бир жараён якунида амалга оширилиши, шу билан бирга барча жараёнларни амалга ошириш давомида ҳам доимий асосда ўтказилиши мумкин. Мазкур босқич ишлаб чиқиш сиклининг турли босқич ва жараёнларида йиғилган маълумотлар ҳамда мониторинг натижаларига суянган ҳолда ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу босқич, истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган такомиллаштиришларни аниқлаш ва белгилаш мақсадида, турли миқдорий ва сифатий хусусиятларга эътибор қаратган ҳолда, статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнининг ҳар бир аниқ ҳодисасини муваффақиятли бўлганини баҳолашни кўзда тутади.
Баҳолаш босқичи, мунтазам даврийликда (ҳафталик, ойлик, чораклик ва б.) ишлаб чиқиладиган статистик материаллар бўйича ҳар галги ишлаб чиқиш даврида ўтказилиши лозим.Шу билан бирга, алоҳида ҳолларда, айниқса доимий ва яхши йўлга қўйилган ишлаб чиқиш жараёнларида, баҳолаш босқичи ҳар галги ишлаб чиқиш даврида расман ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда, мазкур босқични кейинги такрорланувчи ишлаб чиқиш сикли “Статистик маълумотларга бўлган эҳтиёжларни ўрганиш” босқичидан ёки бошқа кейинги босқичлардан бошланиши тўғрисида қарор қабул қилинувчи босқич сифатида кўриш мумкин.
Босқичнинг мақсади – расмий статистика маълумотларининг сифати, фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларидан қониқиш даражаси ва уларга бўлган ишончи, респондентларга юкламалар, расмий статистикани тайёрловчилар ходимларининг ишлаб чиқиш босқичлари ва жараёнларидан қониқиш ҳолати тўғрисида холис ва ишончли ахборот олиш. Ушбу босқич учта жараёндан иборат.
1.1.
Фойдаланувчиларнинг
статистика
маълумотларига бўлган
эҳтиёжларини аниқлаш
Мазкур жараён барча тоифадаги расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг (шу жумладан, хорижий фойдаланувчиларнинг) статистика маълумотларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ушбу маълумотларнинг қачон, қандай шаклда ва қайси мақсадларда кераклигини аниқлашни кўзда тутади.
Эҳтиёжлар, шунингдек, айнан шу каби статистика маълумотларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи хорижий давлатларнинг статистика идоралари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг амалиёти ҳамда улар томонидан қўлланилаётган усуллар ва услубларни ўрганиш асосида ҳам аниқланади.
2.1.
Чиқувчи статистика
маълумотларини
режалаштириш
Ушбу жараёнда, расмий статистикани тайёрловчилар томонидан келгусида эълон қилиниши кўзда тутилаётган статистика маълумотларини (статистик нашрларни қўшган ҳолда) ҳамда уларни тарқатиш босқичида фойдаланиладиган тизим ва воситаларни ишлаб чиқиш ва (ёки) тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирларни режалаштириш амалга оширилади. Ушбу тадбирларга эълон қилинадиган жадваллар, графикалар, диаграммалар ва статистик нашрларнинг намуна шакллари, веб-сайтларга жойлаштириладиган статистик материалларнинг макетлари ва намуна шакллари, статистик материалларни нашр этиш ва эълон қилиш бўйича ахборот тизимлари ҳамда махсус дастурий воситалар, ўқув семинарлари, веб-сайт саҳифаларини расмийлаштириш ҳамда статистик нашрларни тўлдириш учун қўлланмалар ишлаб чиқиш ва (ёки) такомиллаштириш ишларини режалаштириш киради.
Эълон қилинадиган статистик нашрлар ва бошқа маълумотларни режалаштириш жараёнида қўлланиладиган манбалар илгари статистик маълумотларни йиғиш натижасида олинган метамаълумотларни ўз ичига олади.
3.1.
Бирламчи
маълумотларни йиғиш
механизмини
шакллантириш
Ушбу жараёнда “Бирламчи маълумотларни йиғиш” босқичида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш механизмларини шакллантириш ёки мавжудларини такомиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилади. Маълумотларни йиғиш механизмлари “Ишлаб чиқиш жараёнларини режалаштириш” босқичида ишлаб чиқилган режаларга мувофиқ шакллантирилади ёки такомиллаштирилади.
Маълумотларни йиғиш бир ёки бир неча усуллар (шахсан ёки телефон орқали сўровлар, қоғоз шаклдаги, электрон ёки онлайн кузатув шакллари ёки саволномалар)дан фойдаланган ҳолда ташкил этилиши мумкин. Шунингдек, ушбу жараён, тегишли инструментарийлар (кузатув шакллари ва саволномалар) мазмуни ва таркибини тайёрлаш, уларни амалда қандай ишлашини синовдан ўтказиш, масалан статистика ҳисоботи ёки кузатуви шаклидаги саволларни текшириб кўришни ўз ичига олади.
4.1.
Бош жамланма
ва танланмани
шакллантириш
Ушбу жараёнда “Бош жамланма ва танланмани режалаштириш” жараёнида кўзда тутилганидек, маълумотларни йиғиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун бош жамланма ва танланма шакллантирилади.
Мазкур жараён битта йўналишдаги статистика кузатуви жараёнининг танланмасини (айнан бир хил ўхшашликларни аниқлаш ёки бирликлар ўрнини алмаштириш учун) ёки умумий асослар ва ягона регистр маълумотларидан фойдаланувчи турли йўналишлардаги статистика кузатувлари жараёнлари ўртасидаги танланмаларни (айнан бир хил ўхшашликларни аниқлаш ёки респондентларга юкламани мақбуллаштириш учун) мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Мазкур жараён доирасида сифатни таъминлаш бўйича ишлар ҳамда бош жамланма ва танланмани тасдиқлаш амалга оширилади. Танланма режасини тузишда маъмурий ва бошқа манбалар кўрсаткичларидан ёрдамчи кўрсаткич сифатида фойдаланилиши мумкин.
5.1.
Маълумотларни
интегратсиялаш
Маълумотларни интеграсиялаш жараёнида “Бирламчи маълумотларни йиғиш” босқичидаги жараёнлар натижаларини умумлаштириш яъни йиғилган маълумотларни бирлаштириш амалга оширилади. Бирлаштирилаётган маълумотлар турли ташқи ва ички манбалардан келиб тушиши мумкин ва маълумотларни йиғишнинг турли усулларининг натижаси ҳисобланади. Маълумотлар манбалари сифатида бирламчи ва (ёки) маъмурий маълумотларнинг электрон базаси ва жамланма жадвалларидан фойдаланилади. Интегратсиялашнинг натижаси ўзаро боғланган маълумотлар тўпламини ифодалайди.
Маълумотларни интеграсиялаш нафақат “Маълумотларни қайта ишлаш” босқичи, балки барча статистик ишлаб чиқиш босқичлари ҳамда жараёнларида амалга оширилиши мумкин. Маълумотларни интеграсиялаш ўтказилгандан сўнг, уларни ҳимоялаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, махфийликни таъминлаш мақсадида, маълумотларнинг эгаси мавҳумлаштирилиши (номи, манзили каби идентификаторлари чиқариб ташланиши) мумкин.
6.1.
Дастлабки статистик
материалларни
тайёрлаш
Дастлабки статистик материалларни тайёрлаш жараёнида 5.7. “Жамланма маълумотларни ҳисоб-китоб қилиш” ва 5.8. “Маълумотларни шакллантиришни якунлаш” жараёнлари натижалари бўйича олинган маълумотлар дастлабки статистик материаллар шаклига келтирилади. Ушбу жараён индекслар, трендлар ёки мавсумий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилган динамик қаторлар каби қўшимча кўрсаткичларни яратиш ҳамда вариасия коеффисиентлари каби сифат хусусиятларини қайд этишни кўзда тутади.
Мазкур жараёнда, “Маълумотларни қайта ишлаш” босқичида тайёрланган чиқувчи жадваллар натижаларини, шунингдек, маълумотлар базасидан ёки тайёр ҳужжатлар базасидан олинган зарур ахборотларни кўриб чиқиш, шакллантирилган маълумотлар асосида диаграммалар, картограммалар, графикалар ва янги жадвалларни тузиш бўйича ишлар амалга оширилади.
Шунингдек, статистика маълумотлари сифатини таҳлил қилишда, статистик кўрсаткичларнинг ишончлилиги ва аниқлиги (асосланганлиги, хатоларнинг йўқлиги, вариасия коеффисиентларини ҳисобланганлиги ва б.), яхлитлиги (қамровнинг тўлиқлиги, статистика методологиясига риоя этилганлиги), бир-бирига қарама-қарши эмаслиги, қиёсийлиги (ҳудуд, қамраб олинган обектлар доираси, ўлчов бирлиги ва бошқалар бўйича), бир хилда тузилганлиги (маълумотларни чиқариб ташлаш, уларда кескин ўзгаришлар, тушириб қолдириш ҳолатларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) жиҳатлари кўриб чиқилади.
7.1.
Статистика
маълумотларини ишлаб
чиқиш тизимини
янгилаш
Статистика маълумотларини ишлаб чиқиш тизимини янгилаш жараёни доирасида, тарқатиш мақсадлари учун тайёр бўлган статистика маълумотлари ҳамда метамаълумотлар сақланаётган тизимлар (масалан, маълумотлар базалари)ни янгилаш амалга оширилади.Хусусан, тизимларни янгилаш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: чиқувчи маълумотлар тизимлари (базалари)га киритиш учун тайёр бўлган маълумотлар ва метамаълумотларни форматлаш (зарур кўринишга келтириш); маълумотлар ва метамаълумотларни чиқувчи статистика маълумотлари тизимлари (базалари)га юклаш; статистика маълумотларини тегишли метамаълумотлар билан ўзаро боғланиши (мувофиқлаштирилиши)ни таъминлаш.
Ушбу тадбирлар, аксарият ҳолларда, янада олдинги жараёнларда амалга оширилиши лозим, бироқ статистика маълумотларини ишлаб чиқиш тизимини янгилаш жараёнида барча зарур маълумотлар ҳамда метамаълумотларнинг мавжудлиги ва уларнинг тарқатиш учун тайёрлиги якуний текшириб чиқилади.
8.1.
Ишлаб чиқиш сиклини
баҳолаш учун
маълумот йиғиш
Баҳолаш учун маълумотларни шакллантириш ва йиғиш ишлари ҳар қандай бошқа босқич ёки жараён доирасида амалга оширилиши мумкин. Ушбу жараён турли шаклларда, жумладан, фойдаланувчиларнинг изоҳлари ва таклифлари, жараёнлар бўйича метамаълумотлар, тизимларнинг ўлчов (метрик) маълумотлари, шунингдек ходимларнинг таклифларини шакллантириш ва йиғишни ўз ичига олган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, аввалги ишлаб чиқиш даврини баҳолаш натижаси бўйича келгуси давр учун келишилган ҳаракатлар режасида белгиланган ишларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлар баҳолаш жараёни учун кирувчи маълумот бўлиши мумкин. Ишлаб чиқиш сиклини баҳолаш учун маълумот йиғиш жараёни: статистика маълумотларининг сифатини баҳолаш; респондентларга юкламаларни мониторинг қилиш; фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларидан қониқиш даражаси ва уларга бўлган ишончини баҳолаш; ходимларнинг ишлаб чиқиш босқичлари ва жараёнларидан қониқиш ҳолатини мониторинг қилиш учун маълумотларни йиғиш ишларини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, маълум бир жараёнларни баҳолаш учун аниқ тадбирларни, жумладан, унчалик катта бўлмаган кузатувларни (рўйхатга олиш ўтказилгандан кейинги назорат тартибидаги сўровлар, такрорий савол-жавоблар, маълумотларни тарқатиш самарадорлигини ўрганиш) ўтказиш талаб этилиши мумкин.
1.2.
Фойдаланувчилар билан
маслаҳатлашувлар
ўтказиш ва эҳтиёжларни
тасдиқлаш
Ушбу жараёнда, фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини, жумладан маълумотларни тақдим этиш шакли ва муддатлари бўйича эҳтиёжларини ҳамда улардан келгусида фойдаланиш мақсадларини аниқ билиш учун расмий статистикани тайёрловчилар томонидан манфаатдор томонлар билан уларнинг аввал аниқланган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда маслаҳатлашувлар ўтказилади ва уларнинг эҳтиёжлари тасдиқланади.
Бунда, фойдаланувчилар эҳтиёжларини чуқур тушунилишига эришиш, яъни нафақат қандай статистика маълумотлари талаб этилаётганлиги, балки уларни қайси кесимда, қачон, қандай кўринишда ва энг муҳими қайси сабабларга кўра шакллантириш зарурлигини аниқлаш талаб этилади.
2.2.
Кўрсаткичлар тавсифини
режалаштириш
Ушбу жараёнда, расмий статистика маълумотларини тайёрлаш мақсадида йиғиладиган ва шакллантириладиган кўрсаткичлар таркиби ҳамда уларнинг метамаълумотларини, шунингдек, статистик таснифлагичлар ва маълумотномаларни тайёрлаш бўйича ишларни режалаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Мазкур жараёнда, амалдаги миллий ва хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш ҳамда маълумотларни йиғиш учун зарур кўрсаткичларни белгилаш ва уларни йиғиш механизмларини танлаш жараёнлари ўзаро боғлиқ бўлганлиги сабабли ушбу жараённи 2.3. “Бирламчи маълумотларни йиғишни режалаштириш” жараёни билан параллел равишда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
3.2.
Қайта ишлаш ва таҳлил
компонентларини
шакллантириш ёки
такомиллаштириш
Қайта ишлаш ва таҳлил компонентларини шакллантириш ёки такомиллаштириш жараёни “Ишлаб чиқиш жараёнларини режалаштириш” босқичида аниқланган ҳамда “Маълумотларни қайта ишлаш” ва “Маълумотларни таҳлил қилиш” босқичлари учун зарур бўлган амалдаги компонентлардан қайта фойдаланиш ёки янги компонентларни шакллантириш бўйича ишларни кўзда тутади.
Ушбу жараёнда маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил учун янги ахборот тизимлари ёки махсус дастурий воситаларни яратиш, мавжуд ахборот тизимлари ёки махсус дастурий воситаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича ишлар амалга оширилади. Жараён маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун ахборот тизимлари ёки махсус дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишни якунлаш, уларга оид техник ва фойдаланиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан тугалланади.
4.2.
Бирламчи
маълумотларни
йиғишни ташкил этиш
Мазкур жараён, барча режалаштирилган тартиблар бўйича маълумотлар ва метамаълумотларни йиғишга ходимлар, ишлаб чиқиш механизмлари, тизимлари ва технологияларнинг тайёрлигини таъминлайди ҳамда қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: маълумотларни йиғиш стратегиясини тайёрлаш; маълумотларни йиғишни амалга оширувчи ходимларни ўқитиш; маълумотларни йиғиш учун зарур воситаларнинг мавжуд бўлишини таъминлаш; маълумотларни сўраш ва олиш учун зарур тизимларни бут қилиб қўйиш; йиғиладиган маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш; маълумотларни йиғиш воситаларини тайёрлаш; респондентларни хабардор қилиш, улар билан ишлаш; материалларни керакли тилларга таржима қилиш.
Ушбу жараёнда, бевосита кузатувлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда маълумотларни йиғиш манбалари учун, мазкур манбалардан зарур маълумотларни олиш ёки ажратиб олиш учун керакли жараёнлар, тизимлар ва махфийлик тартиб-таомилларининг мавжудлиги таъминланади.
5.2.
Маълумотларни
таснифлаш ва
кодлаштириш
Ушбу жараёнда бирламчи маълумотларни таснифлаш ва кодлаштириш ишлари амалга оширилади. Маълумотларни таснифлашда, расмий статистика соҳасида амалда қўлланилаётган статистик ва бошқа таснифлагичлар, номенклатуралар ва маълумотномалардан фойдаланилади.
Бирламчи маълумотларни таснифлаш ва кодлаштириш жараёни, автоматлаштирилган тарзда (ёки қўлда) амалга оширилиши, аввалдан белгиланган статистик таснифлаш тизимига мувофиқ матнли жавоблар (маълумотлар)га рақамли кодларни бириктириш усули билан бажарилиши мумкин.
Шунингдек, кузатув шакллари ёки маъмурий маълумотлар манбасидаги айрим саволлар кодлаштирилган тоифадаги жавоблар вариантларига эга бўлиши мумкин. Айрим маълумотлар эса автоматлаштирилган жараённи (масалан, тайёр жавобларни машинада ўқиш усули) қўллаган ҳолда ёки интерфаол қўлда бажариладиган жараён орқали кодлаштирилиши мумкин.
6.2.
Статистик материалларни
валидатсия қилиш
Статистик материалларни валидасия қилиш жараёнида, маълумотларни йиғиш ва шакллантириш ишларининг олдиндан белгиланган сифат талабларига ҳамда кутилаётган натижаларга мувофиқ эканлигини аниқлаш бўйича ишлар амалга оширилади. Ушбу жараёнда, кузатилаётган аниқ статистика соҳаси бўйича чуқур билимга эга бўлиш учун барча маълумотлар йиғилади ва мазкур билимлар аниқ шароитларда кутилаётган натижалардан ҳар қандай четга чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва ахборот таҳлилини ўтказишда фойдаланилади.
Валидасия қилиш бўйича ишлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: бирламчи маълумот қамрови кўрсаткичи ва тақдим этилган жавоблар коеффисентининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш; статистика маълумотларини олдинги сикллар билан солиштириш (қўллаб бўладиган ҳолларда); тайёрланган материалга метамаълумотнинг мавжудлиги ва ушбу материалнинг метамаълумот ҳамда сифат кўрсаткичи талабларига мувофиқлигини текшириш; статистика маълумотларини бошқа тегишли маълумотлар (ташқи ва ички) манбалари билан солиштириш; статистика маълумотларидаги фарқлар ва тафовутларни ўрганиш; кузатилаётган соҳа бўйича тайёрланган статистика маълумотларининг кутилаётган натижаларга мувофиқ эканлигини ҳужжатлаштириш орқали тасдиқлаш.
7.2.
Расмий статистика
маълумотларини
тарқатиш учун
тайёрлаш
Расмий статистика маълумотларини тарқатиш учун тайёрлаш жараёни доирасида, аввалдан 2.1. “Чиқувчи статистика маълумотларини режалаштириш” жараёнида лойиҳалаштирилган шаклларда расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқилган расмий статистика маълумотлари турли шаклларда бўлиши мумкин. Хусусан, улар жумласига босма нашрлар, пресс-релизлар, ахборотномалар, жадваллар, интерфаол графикалар, картограммалар, умумфойдаланишдаги очиқ маълумотлар тўплами, юклаб олиш учун файллар, видероликлар, расмий веб-сайтлардаги маълумотлар ва бошқалар кириши мумкин.Тарқатиш учун маълумотларни ишлаб чиқишнинг стандарт босқичлари қуйидагилар ҳисобланади: статистик материалнинг таркибий қисмларини (статистик нашрнинг намуна шакли, изоҳлар, жадваллар, графикалар ва бошқаларни тўлдириш) тайёрлаш; таркибий қисмларни тайёр маҳсулот шаклига (барча маълумотларни бирлаштириш, якуний статистик нашр кўринишида жамлаш) келтириш; якуний статистик материални кўриб чиқиш, келишиш, таҳрирлаш, хатоларнинг йўқлиги ва эълон қилиш мезонларига мувофиқлигини текшириш; статистик материални ишлаб чиқиш (нашр қилиш, тарқатиш воситаларига жойлаштириш учун тайёрлаш).
8.2.
Ишлаб чиқиш сиклини
баҳолашни ўтказиш
Баҳолашни ўтказиш жараёни, олинган маълумотларни умумлаштириш, қайта ишлаш ва таҳлил этиш орқали ўтказилади. Ушбу жараёнда, маълумотлар кутилаётган ёки мақсадли натижалар (агар мавжуд бўлса) билан солиштирилади ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ёки назорат жадвалида умумлаштирилади. Статистика маълумотларининг сифати, махсус саволномани тўлдириш асосида, амалга оширилаётган статистика кузатувлари ва улардаги маълумотларнинг сифатнинг асосий мезонларига мувофиқлиги даражасини тавсифловчи рейтинг усулини қўллаган ҳолда, беш балли шкала бўйича баҳоланади.
Респондентларга юкламаларни мониторинг қилиш ишлари, статистика кузатувлари шаклларини тўлдириш учун респондентлар томонидан сарфланган вақт тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш орқали амалга оширилади. Олинган маълумотлар асосида статистика кузатувлари шаклларини тўлдириш учун юзага келаётган юқори меҳнат сарфининг сабабларига аниқлик киритилади. Фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларидан қониқиш даражаси ва уларга бўлган ишончини баҳолашда, фойдаланувчилар ўртасида ўтказилган сўровлар жавоблари умумлаштирилади ва таҳлил қилинади. Шунга асосан, фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси ҳисоблаб чиқилади.
Ходимларнинг ишлаб чиқиш босқичлари ва жараёнларидан қониқиш ҳолатини мониторинг қилиш, давлат статистика органлари ходимлари ўртасида сўров ўтказиш орқали ўтказилади. Мониторинг ходимларнинг ишчи муҳити, ишлаб чиқариш босқич ва жараёнлари, ташкилот имижи, жамоадаги маънавий-руҳий муҳит, лавозимда ўсиш ва таълим олиш имкониятларидан қониқишлари даражасини аниқлайди. Баҳолаш натижалари бўйича тузиладиган якуний ҳисоботда сифатни таъминлаш бўйича ҳар қандай муаммолар, кутилган натижалардан ҳар қандай четга чиқиш ҳолатлари ҳамда ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир жараён ёки босқичга киритилиши зарур бўлган тегишли ўзгартиришлар ҳақида тавсиялар кўрсатилган бўлиши лозим.
1.3.
Статистика маълумотларини
шакллантириш
мақсадларини белгилаш
Ушбу жараёнда, фойдаланувчилар билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижалари бўйича улар томонидан талаб этилган маълумотларни ўз ичига олган статистик кўрсаткичларнинг дастлабки рўйхати ишлаб чиқилади. Шунингдек, ушбу статистик кўрсаткичлар ва уларнинг сифат хусусиятлари фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мувофиқлиги юзасидан улар билан келишиш амалга оширилади.
Статистика маълумотларини шакллантириш мақсадларини белгилашда бирламчи маълумотларнинг махфийлик жиҳатлари ҳамда маълумотларни шакллантириш учун ресурсларнинг мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим.
2.3.
Бирламчи маълумотлар
йиғишни режалаштириш
Мазкур жараёнда бирламчи маълумотларни йиғиш учун айнан мақбул келадиган усуллар ва воситаларга аниқлик киритилади. Ушбу жараён доирасидаги ишлар маълумотларни йиғиш усули ёки воситаларининг тури (электрон шаклдаги ҳисоботлар, электрон сўровлар, қоғоз саволномалар, маъмурий маълумотлар базалари, веб-скрапинг технологиялари, геофазовий маълумотлар учун технологиялар ва б.) дан келиб чиққан ҳолда режалаштирилади.
Мазкур жараён маълумотларни йиғиш усули ва воситаларини, кузатув шаклларидаги саволлар ва жавобларни режалаштириш, маълумотларни тақдим этиш билан боғлиқ ҳар қандай расмий келишувлар, жумладан, ҳамкорлик меморандумларини режалаштириш ҳамда бирламчи маълумотларни йиғиш усулларини белгилаш ишларини ўз ичига олади.
3.3.
Маълумотларни
тарқатиш
компонентларини
шакллантириш ёки
такомиллаштириш
Маълумотларни тарқатиш компонентларини шакллантириш ёки такомиллаштириш бўйича тадбирлар 2.1. “Чиқувчи статистика маълумотларини режалаштириш” жараёнида расмий статистика маълумотларини тарқатиш учун янги компонентлар ва хизматларни шакллантириш ва (ёки) мавжудларини такомиллаштириш бўйича режалаштирилган ишларга мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу жараён расмий статистика маълумотларини тарқатиш бўйича барча компонентлар ва хизматларни, хусусан, анъанавий қоғоз шаклидаги нашрларни ишлаб чиқишдан бошлаб веб-хизматларни йўлга қўйиш, очиқ маълумотларни ишлаб чиқишгача бўлган жараёнларда фойдаланиладиган компонентлар ҳамда хизматларни шакллантириш ва (ёки) мавжудларини янада кучайтириш ишларини ўз ичига олади.
4.3.
Бирламчи
маълумотларни
йиғишни амалга
ошириш
Ушбу жараёнда бирламчи маълумотларни йиғиш амалга оширилади. Маълумотларни йиғиш респондентлардан қоғоз ёки электрон шаклда бирламчи маълумотларни олиш, кузатув ўтказаётган мутахассислар томонидан респондентлар билан сўровлар ўтказиш усуллари орқали ташкил этилади. Мазкур жараёнда, бирламчи маълумотларни ахборот тизимлари ва махсус дастурий воситаларга киритиш, мутахассислар томонидан кўчма қурилмалардан фойдаланган ҳолда бевосита кузатув жойида бирламчи маълумотларни киритиш, респондентлар томонидан маълумотлар тақдим этилиши ҳисобини юритиш ишлари амалга оширилади.
Бирламчи маълумотларни йиғишни амалга ошириш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади: бирламчи маълумотларни электрон ва (ёки) қоғоз шаклда йиғиш; бирламчи маълумотларни бошқа усулларда йиғиш; маъмурий маълумотларни етказиб берувчилардан маъмурий маълумотларни йиғиш; тўлдирилган ва тақдим этилган статистика кузатуви шаклларини текшириш; респондентлар томонидан бирламчи маълумотларни тақдим этилиши ҳисобини юритиш.
Мазкур жараён маълумотларни йиғиш жараёнини мониторинг қилиб бориш ҳамда маълумотларни йиғиш жараёнларига ҳар қандай зарур ўзгартиришларни киритишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
5.3.
Маълумотлардаги
хатоликларни
текшириш ва
валидатсия қилиш
Маълумотлардаги хатоликларни текшириш ва валидасия қилиш жараёнида, келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, хатоликлар ва тафовутларни, жумладан, кескин фарқланувчи қийматлар ёки кўрсаткичлар, саволларга жавобларнинг йўқлиги, кодлаштиришдаги хатоликларни аниқлаш мақсадида маълумотларни текшириш амалга оширилади. Текширишлар натижасида, маълумотларни ишлаб чиқиш, жумладан, уларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича белгиланган жараёнларнинг самарали ва натижали амалга оширилиши мумкинлиги ҳужжатлаштириш орқали тасдиқланади.
Хатоликларни текшириш ва валидасия қилиш ҳар қандай турдаги манбалардан олинган маълумотларга (бирламчи маълумотлар, маъмурий маълумотлар ва б.), жумладан, уларни бирлаштиришга қадар ёки бирлаштиришдан кейин, шунингдек, “Маълумотларни таҳрирлаш ва импутасиялаш” жараёнида импутасияланган маълумотларга нисбатан қўлланиши мумкин. Мазкур жараён мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ бўлишига қарамай, маълумотларга сезиларли даражада ўзгартириш киритадиган ҳар қандай тузатишлар “Маълумотларни таҳрирлаш ва импутасиялаш” жараёни доирасида амалга оширилади.
6.3.
Статистик материалларга
изоҳлар ва
тушунтиришлар
тайёрлаш
Статистик материалларга изоҳлар ва тушунтиришлар тайёрлаш жараёнида, уларни чуқур тушунилишига эришилади ва расмий статистика маълумотларини тўғри талқин қилиш учун асос яратилади. Статистик материалларни изоҳлаш, тушунтириш ва тўғри талқин қилишга, турли механизм ва ёндашувларни қўллаган ҳолда, статистика маълумотларини ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг олдиндан режалаштирилган ва кутилган натижаларни қанчалик яхши ёритаётганлигини баҳолаш, шунингдек, чуқур статистик таҳлиллар ўтказиш орқали эришилади.
Чуқур статистик таҳлилларни ўтказиш: вақт қаторларини таҳлил қилиш; маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ва қиёсийлигини таҳлил қилиш; маълумотларни қайта кўриб чиқиш (дастлабки баҳолаш маълумотлари ва аниқлаштирилган маълумотлар ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиш) ҳолатларини таҳлил қилиш; маълумотлардаги номутаносибликларни (бошқа давлатлар маълумотлари билан тафовутларни) таҳлил қилиш ва бошқа таҳлилларни ўз ичига олади.
7.3.
Расмий статистика
маълумотларини
тарқатиш жараёнини
бошқариш
Расмий статистика маълумотларини тарқатиш жараёнини бошқариш доирасида, расмий статистика маълумотларини эълон қилиш ва тарқатишни ташкил этиш учун барча шарт-шароитларнинг мавжудлиги, шу жумладан уларни эълон қилиш муддати, шакли ва усулларига риоя этилиши таъминланади. Ушбу жараён аниқ фойдаланувчилар гуруҳи, масалан оммавий ахборот воситалари ёки тегишли манфаатдор шахслар учун матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, шунингдек, расмий статистика маълумотлари эълон қилингунга қадар уларни ошкор қилинмаслиги учун ҳар қандай тақиқларни киритишни кўзда тутади.
Шунингдек, мазкур жараёнда қуйидагилар амалга оширилади: тасдиқланган рўйхатларга асосан фойдаланувчиларга расмий статистика маълумотларини етказиб бериш (қоғоз ва электрон шаклда); очиқ статистика маълумотларини расмий статистикани тайёрловчиларнинг веб-сайтларида эълон қилиш; статистика маълумотларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; расмий статистикани тайёрловчиларнинг веб-сайтларида мавжуд очиқ маълумотлар базасидан “он-лине” режимида фойдаланиш учун фойдаланувчиларга имконият яратиш; фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида икки томонлама имзоланган келишув ва шартномаларга мувофиқ расмий статистика маълумотларини тақдим этиш; махфий статистика маълумотларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш учун имкониятлар яратиш; халқаро даражада статистика маълумотларини айирбошлаш.
8.3.
Келгуси ҳаракатлар
режасини белгилаш
Келгуси ҳаракатлар режасини белгилаш жараёнида, ишлаб чиқиш сиклини баҳолаш якунлари бўйича шакллантирилган ҳисобот асосида, тизимдаги мавжуд бўшлиқларни таҳлил қилиш орқали, келгусида амалга ошириладиган ҳаракатлар режасини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш учун барча зарур йўл-йўриқларни (кўрсатмаларни) умумлаштириш ишлари амалга оширилади. Мазкур жараён статистика фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан статистика маълумотларини ишлаб чиқиш босқич ва жараёнларини мақбуллаштириш бўйича келгусидаги ҳаракатларни белгилайди. Ушбу жараёнда: ўтказилган баҳолашлар ва мониторинглар натижалари тўғрисидаги якуний маълумотлар таҳлил қилинади; фойдаланувчилар ва респондентларнинг фикрлари ҳамда таклифларини ҳисобга олган ҳолда статистика фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланади; таҳлиллар ва таклифлар асосида келгуси ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади, манфаатдор томонлар билан келишилади ва тасдиқланади.
Шунингдек, ушбу жараёнда тасдиқланган келгуси ҳаракатлар режасининг статистика маълумотларини ишлаб чиқиш босқичи ва жараёнларига таъсирини мониторинг қилиш имкониятларини яратиш кўзда тутилиши мумкин. Ўз навбатида, ушбу мониторинг натижалари, мазкур босқич келгусида такрорий қайтарилганда уни баҳолаш учун зарур маълумотлар манбаси бўлиши мумкин.
1.4.
Талаб этиладиган
статистика маълумотлари
рўйхатини аниқлаш
Мазкур жараёнда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга мос келувчи талаб этиладиган маълумотлар рўйхати яъни улар нуқтаи назарига кўра тақдим этилиши лозим бўлган статистика маълумотлари рўйхатини аниқлаш амалга оширилади.
Бунда, фойдаланувчиларнинг аниқланган эҳтиёжлари, улар билан ўтказилган маслаҳатлашувлар ҳамда келишувларни ҳисобга олган ҳолда, талаб этилган статистик кўрсаткичларни ўз ичига олган келгуси йил учун статистика дастури ва унинг асосий ахборот манбаи ҳисобланган статистика кузатувлари шакллари лойиҳалари шакллантирилади.
2.4.
Бош жамланма
ва танланмани
режалаштириш
Бош жамланма ва танланмани режалаштириш, фақат алоҳида шакллантирилган танланма асосида ўтказиладиган, жумладан, статистик кузатувлар йўли орқали маълумотларни йиғиш билан боғлиқ жараёнларга қўлланилади. Ушбу жараён аниқ бир соҳа ёки йўналиш бўйича статистика кузатувларини ўтказиш учун мақбул бўлган танланмани шакллантириш режасини ҳамда зарур ҳолларда танланмани шакллантириш учун асос бўладиган регистрни тузишда фойдаланилади, танланманинг энг кўп мос келадиган мезонлари ва усулларини (ялпи ёки танланма кузатув) белгилаб беради.
Танланмани шакллантириш манбалари – маъмурий ва статистик регистрлар, рўйхатга олиш маълумотлари ва бошқа танланма кузатувлар давомида олинган ахборотлардир. Зарур ҳолларда, расмий статистикани тайёрловчи ушбу манбаларни ўзаро бирлаштиради.
3.4.
Ишлаб чиқиш
жараёнларини тартибга
солиш
Ишлаб чиқиш жараёнларини тартибга солиш (жойлаштириш) жараёнида бирламчи маълумотларни йиғишдан бошлаб, расмий статистика маълумотларини тарқатишгача бўлган ишлаб чиқиш сикли доирасида қўлланиладиган ишлаб чиқиш тизимлари ва технологиялари тартибга солинади. Ушбу жараёнда, хусусан, статистик кузатувларни ўтказиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, тарқатиш бўйича мавжуд жараён, тизим ва технологиялар ёки улардан бирортасини ўзгартириш, турли босқичлардаги бир неча жараёнларни бирлаштириш, тизимларни созлаш ишлари амалга оширилади.
Мазкур жараён 2.6. “Ишлаб чиқиш тизимлари ва жараёнларини режалаштириш” жараёнида яратилган амалий ишлаб чиқиш жараёнларини белгиланган мақсадлар учун тизимли фаолият юритишини таъминлайди.
4.4.
Бирламчи
маълумотларни
йиғишни якунлаш
Бирламчи маълумотларни йиғишни якунлаш жараёни, муайян статистика кузатуви шакли бўйича тегишли ҳисобот даври учун электрон ва (ёки) қоғоз шаклида бирламчи маълумотларни йиғиш ишларини тугаллаш, маълумотлар қамровининг тўлиқлигини назорат қилиш ҳамда йиғилган бирламчи маълумотларни қайта ишлаш учун тегишли электрон дастурий таъминотларга киритиш (юклаш)ни кўзда тутади.
Маълумотларни электрон дастурий таъминотларга киритиш (юклаш) қўлда ёки автоматлаштирилган тарзда амалга оширилиши мумкин. Тегишли ҳисобот даври учун аниқ бир статистика кузатуви шакли бўйича маълумотлар қамровининг тўлиқлигини акс эттирувчи маълумотлар ҳамда бирламчи маълумотлар базаси, маъмурий маълумотларнинг электрон базалари ва (ёки) жамланма жадвалларининг шакллантирилганлиги ушбу жараённинг якунланганлигини билдиради.
Статистика кузатуви шаклларини тўлиқ тақдим этилганлигини назорат қилишда, барча режалаштирилган статистик бирликлардан маълумотларнинг олинганлиги ёки олинмаганлиги аниқлаштирилади. Ушбу назоратни амалга оширишда 4.3. “Бирламчи маълумотларни йиғишни амалга ошириш” жараёнига яна қайтилиши мумкин.
5.4.
Маълумотларни
таҳрирлаш ва
импутасиялаш
Агар маълумотлар ноаниқ, мавжуд эмас, ишончсиз ёки эскирган деб эътироф этилган бўлса, ушбу жараён доирасида, турли усулларни қўллаган ҳолда янги қийматлар (кўрсаткичлар)ни қўшиш ёки эскирганларини чиқариб ташлаш амалга оширилиши мумкин.
Бирламчи маълумотлар ва (ёки) маъмурий маълумотларга ўзгартириш киритиш зарурати туғилганда, респондентларга ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларга мурожаат этилади ва улардан тузатилган маълумотлар қайтадан йиғиб олинади. Мазкур жараёнда амалга ошириладиган аниқ ҳаракатлар қуйидагилар ҳисобланади: янги маълумотлар қўшиш ёки уларни ўзгартириш зарурлигини аниқлаш; қўлланиладиган таҳрирлаш усулини танлаш; янги қийматлар (кўрсаткичлар)ни қўшиш ёки уларни ўзгартириш; маълумотлар тўпламига янги қийматлар (кўрсаткичлар)ни киритиш ва уларни ўзгартирилган маълумотлар сифатида белгилаш; таҳрирлаш ва импутасиялаш натижаларига кўра мавжуд метамаълумотларни янгилаш ёки янгиларини ишлаб чиқиш.
6.4.
Бирламчи
маълумотларни
идентификасиялашнинг олдини олиш
Бирламчи маълумотларни идентификасиялашнинг олдини олиш жараёни, белгиланган асосий принсиплар ва ишларни ташкил этиш қоидалари ёки 2.5. “Қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини режалаштириш” жараёнида яратилган методологияларга мувофиқ, статистика маълумотларини ҳамда метамаълумотларни тарқатишда махфийлик қоидаларига риоя этилишини таъминлайди.
Ушбу жараён, чиқувчи маълумотлар (жадваллар, файллар ва бошқа статистик материаллар)нинг махфийлик талабларига мувофиқлигини, тайёрланган маълумотлар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификасиялаш имконини бермаётганлигини ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилмаётганлигини текшириш, бундай маълумотлар мавжуд бўлса, уларни чиқариб ташлаш ва маълумотлар ошкор этилишига қарши ҳар қандай тўсиқларни яратиш ишларини ўз ичига олади. Идентификасиялашнинг олдини олиш даражаси ва усули статистик кўрсаткичларнинг тури ёки тоифасидан келиб чиққан ҳолда ўзгаради.
7.4.
Расмий статистика
маълумотларини
тарқатиш бўйича
тарғибот олиб бориш
Расмий статистика маълумотларини тарқатиш бўйича тарғибот (реклама) олиб бориш, уларни кенг жамоатчилик ўртасида максимал даражада кўпроқ тарқатиш, фойдаланувчилар гуруҳини кенгайтириш, фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларидан қониқиш даражасини ва уларга бўлган ишончини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Ушбу жараён, салоҳиятли фойдаланувчилар билан янада мақсадли ишлар олиб бориш учун улар билан алоқаларни ўрнатишнинг турли воситаларини қўллаш, шунингдек, фойдаланувчиларни статистик маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш жараёнларини енгиллаштириш учун веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, электрон жўнатмалар ва бошқалардан фойдаланишни ўз ичига олади. Хусусан, фойдаланувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун, уларни янги статистик нашрлар ва материалларнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилиб бориш, статистик нашрлар ва материалларни олишлари учун фойдаланувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилиши лозим.
Шунингдек, Интернет тармоғидаги веб-сайтларда янгиликлар, рекламалар ва алоҳида рукнлар бериш, статистик нашрлар каталогини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш, жумладан, оммавий ахборот воситалари, манфаатдор идоралар билан учрашувлар ташкил этиш, тақдимотлар, кўргазмалар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш расмий статистика маълумотларини тарғиб қилишда мажбурий қўлланиладиган воситалар ҳисобланади.
1.5.
Таклиф этилаётган
маълумотларнинг
мавжудлигини текшириш
Фойдаланилаётган бирламчи манбаларнинг эҳтиёжларга мувофиқлигини белгилаш, маълумотлардан фойдаланишнинг ҳар қандай чекловларини ҳисобга олган ҳолда уларни олиш шартлари ва усулларини ҳамда кўрсаткичларнинг такрорланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида, фойдаланувчилар томонидан таклиф этилаётган маълумотларнинг расмий статистикани тайёрловчиларда мавжудлигини текшириш амалга оширилади.
Ушбу жараёнда, шунингдек бирламчи маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланишни белгиловчи ҳуқуқий асослар баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, зарур ҳолларда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, статистика кузатувлари шаклларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.
2.5.
Қайта ишлаш ва таҳлил
қилиш жараёнларини
режалаштириш
Йиғилган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини режалаштиришда, “Маълумотларни қайта ишлаш” ва “Маълумотларни таҳлил қилиш” босқичларида фойдаланиш учун зарур бўладиган статистик маълумотларни қайта ишлаш методологияси ишлаб чиқилади. Бунда, бирламчи маълумотларни йиғиш усуллари ва манбаларидан келиб чиққан ҳолда, олинган маълумотларни кодлаштириш, таҳрир қилиш, импутасиялаш, ҳисоблаш усуллари ва қоидалари аниқлаштирилади.
Мазкур жараён, шунингдек, турли манбалардан олинган маълумотларни бирлаштириш, маълумотларни текшириш, тасдиқлаш, баҳолаш ва жамланма тарзда якуний расмийлаштириш усулларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
3.5.
Ишлаб чиқиш
тизимларини синовдан
ўтказиш
Ишлаб чиқиш тизимларини синовдан ўтказиш жараёни, “Ишлаб чиқиш жараёнларини шакллантириш” босқичининг 3.1., 3.2. ва 3.3. жараёнларида шакллантирилган ва (ёки) такомиллаштирилган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш билан боғлиқ воситалар, ахборот тизимлари ҳамда махсус дастурий воситаларнинг яроқлилигини синовдан ўтказишни, уларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда тўғри ишлаётганлигини текшириб кўришни кўзда тутади.
Синовдан ўтказишда тизимлар ва дастурий воситалардаги хатоликлар ва тўхтаб қолишлар сабаби аниқланади, уларда юзага келган муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади ва ҳал этилади, ахборот тизимлари ёки махсус дастурий воситаларни яхшилаш ва тизимнинг бир бутун ҳолда ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича қарорлар қабул қилинади, уни комплекс тарзда созлаш амалга оширилади. Ушбу жараён ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича қабул қилинган барча қарор ва ечимларни ўзаро уйғун ҳолда ишлашини таъминлайди.
5.5.
Янги
кўрсаткичларни ва
статистик бирликларни
шакллантириш
Янги кўрсаткичларни ва статистик бирликларни шакллантириш жараёни доирасида, бирламчи маълумотларни йиғиш босқичида аниқ ажратиб кўрсатилмаган, аммо талаб қилинган (керак бўлган) маълумотларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар ва статистик бирликлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Мазкур жараёнда маълумотлар тўпламида мавжуд бўлган бир ёки бир неча кўрсаткичларга арифметик формулаларни қўллаган ҳолда ёки турли усулдаги гипотезалардан (фаразлардан) фойдаланган ҳолда янги кўрсаткичлар шакллантирилади. Шунингдек, ушбу жараёнда, статистик бирликларга оид маълумотларни умумлаштириш ёки бўлиш йўли орқали ёхуд турли бошқа баҳолаш усулларидан фойдаланган ҳолда янги статистик бирликлар шакллантирилиши мумкин. Хусусан, кузатув бирлиги жисмоний шахслар бўлган ҳолларда уларга тегишли маълумотларни умумлаштириб алоҳида уй хўжаликлари, кузатув бирлиги юридик шахслар бўлган ҳолларда эса алоҳида корхоналар бўйича маълумотлар шакллантирилиши мумкин бўлади.
6.5.
Расмий статистика
маълумотларини
шакллантиришни
якунлаш
Шакллантирилган статистика маълумотларининг кўзланган мақсадларга, сифат даражаси талабларига мувофиқлигини ҳамда уларнинг фойдаланиш учун тайёрлигини текшириш мазкур жараён доирасида амалга оширилади. Расмий статистика маълумотларини шакллантиришни якунлаш жараёни: маълумотларнинг кўзланган мақсадларга мувофиқлигини текшириш; маълумотларнинг қайси даража (кесим)да эълон қилиниши ва уларга қўшимча тушунтиришларнинг қўлланилишини белгилаш; ёрдамчи ахборотлар, жумладан изоҳлар, шарҳлар, техник эслатмалар, ахборот маълумотномалар ва бошқа зарур метамаълумотларни жамлаш; ёрдамчи ички ҳужжатларни тайёрлаш; тегишли тармоқ мутахассислари билан олдинги эълон қилинган маълумотлар муҳокамасини ўтказиш; бошқа тилларда тарқатиладиган статистик материалларни таржима қилиш; эълон қилиш (тарқатиш) учун статистик материал (тўплам, жадвал, пресс-релиз ва б.)ларнинг якуний мазмуни (контенти)ни маъқуллаш ишларини ўз ичига олади.
7.5.
Фойдаланувчиларни
қўллаб-қувватлаш
Фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш жараёни доирасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича сўровлари ва буюртмаларини рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларга белгиланган муддатларда жавоблар тақдим этилиши таъминланади. Бу каби сўровлар ва буюртмалар сифатни бошқариш жараёнларини ахборот билан таъминлаш мақсадида мунтазам таҳлил этиб борилиши лозим, модомики улар фойдаланувчиларнинг янги ва ўзгарувчан эҳтиёжларини кўрсатиб беради. Шунингдек, берилган жавобларни веб-сайтлардаги “Савол-жавоблар” рукнига жойлаштириш мумкин, чунки барча фойдаланувчилар учун ушбу рукндан фойдаланиш имкониятини мавжудлиги бошқа фойдаланувчиларнинг айнан шу каби ва такрорий саволларига жавоб бериш заруриятини камайтиради.
Мазкур жараёнда: фойдаланувчиларнинг сўровларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш; фойдаланувчиларнинг сўровларини кўриб чиқиш ва маълумотларни тақдим этиш (ёки тақдим этмаслик) тўғрисида қарор қабул қилиш; фойдаланувчиларнинг сўровларига жавобни тайёрлаш ва тақдим этиш ишлари амалга оширилади. Ушбу жараён, шунингдек, расмий статистика маълумотларини тарқатиш ишларида иштирок этувчи ҳар қандай ҳамкор ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ишларини ўз ичига олади.
1.6.
Статистика
маълумотларини
шакллантириш моделини
ишлаб чиқиш
Статистика маълумотларини шакллантириш моделини ишлаб чиқиш жараёни, янги ёки ўзгартирилган шаклда статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнини маъқуллаш учун “Статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларни ўрганиш” босқичидаги барча жараёнлар натижаларини модел кўринишида ҳужжатлаштиришни ўз ичига олади.
Ушбу жараёнда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: расмий статистика маълумотларининг асосий ахборот манбаи ҳисобланган статистика кузатуви шакллари ва бошқа маъмурий манбаларни белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш; статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнларини амалга оширилишини белгилаб берувчи бир йиллик статистика дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлашни ташкил этиш ва уни ижрога қаратиш.
2.6.
Ишлаб чиқиш
тизимлари ва
жараёнларини
режалаштириш
Ушбу жараён, расмий статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг тўлиқ сикли доирасида талаб этиладиган барча жараёнларни, хусусан, бирламчи маълумотларни йиғишдан бошлаб то расмий статистика маълумотларини тарқатишгача бўлган ишлаб чиқиш жараёнини режалаштиришни ўз ичига олади. Мазкур жараённинг тўғри ташкил этилиши, ишлаб чиқиш сикли ичидаги барча жараёнларнинг ҳеч қандай камчиликларсиз ёки керагидан ортиқ ҳаракатларсиз самарали амалга оширилишини таъминлайди.
Режалаштиришда, мавжуд тизим ва технологияларни муайян ишлаб чиқиш жараёнида мунтазам қўллаш, уларда камчиликлар аниқланганда янги ечимларни қабул қилиш имкониятининг мавжуд бўлиши устувор принсип бўлиши зарур. Шунингдек, ушбу жараёнда ходимларнинг ишлаб чиқиш тизимлари билан ишлаши таҳлил қилиниб, ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича режалаштирилган вазифаларни бажариш учун аниқ масъул ижрочилар белгилаб қўйилади.
3.6.
Статистик жараёнларни
синовдан ўтказиш
Статистик жараёнларни синовдан ўтказиш ишлаб чиқиш жараёнларини амалий синовлардан ўтказиш, пилот тарзида фойдаланиб кўриш бўйича ишларни ўз ичига олади. Одатда, статистик жараёнларнинг кутилаётган мақсадларга мувофиқ ишлашини таъминлаш мақсадида, ушбу жараёнда маълумотларни йиғиш механизмларини текшириб кўриш учун кичик ҳажмда маълумотларни йиғиш ҳамда ушбу йиғилган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ишлари амалга оширилади.
Амалий синовлар ўтказилиб ва (ёки) пилот тарзида фойдаланилгандан сўнг, ушбу жараёнларни тузатиш, созлаш ва такомиллаштириш учун яна орқага қайтиш зарурати туғилиши мумкин. Ушбу жараён ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиладиган механизмлар, тизимлар ва компонентларга тузатишларни киритиш имконини беради.
5.6.
Маълумотларнинг
индекс салмоғини
ҳисоб-китоб қилиш
Маълумотларнинг индекс салмоғини ҳисоб-китоб қилиш жараёнида, 2.5. “Қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини режалаштириш” жараёнида ишлаб чиқилган статистика услубиятига мувофиқ, индивидуал маълумотлар массивлари учун улуш (салмоқ) коеффисиентлари ҳисоблаб чиқилади. Яъни, кузатилаётган ҳодисанинг умумий йиғиндисида унинг ҳар бир алоҳида элементининг аҳамиятини кўрсатиб берадиган қиймат кўрсаткичлари шакллантирилади.
Индивидуал маълумотларнинг мақсадли жамланмадаги репрезентативлигини таъминлаш (масалан, танланма кузатувлар ўтказилган ҳолларда) ёки зарур маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаслик ҳолатларида, якуний кўрсаткичларга тузатиш киритиш мақсадида, жамланма кўрсаткичга нисбатан ҳисобланадиган индивидуал маълумотларни қайта ҳисоблаш учун улуш (салмоқ) коеффисентлари қўлланилади. Бошқа ҳолларда, ўзаро номувофиқ кўрсаткичларни тартибга солиш мақсадида, ушбу кўрсаткичларга нисбатан йиғиндини ўлчаш усули талаб этилиши мумкин.
3.7.
Ишлаб чиқиш
тизимларини ишга
тушириш
Мазкур жараёнда, тартибга солинган ва тизимлаштирилган ишлаб чиқиш механизмлари, тизимлари ҳамда технологияларини, жумладан такомиллаштирилган ва янгидан яратилган хизматларни ишга тушириш бўйича тадбирлар амалга оширилади. Ушбу тадбирлар: ишлаб чиқиш тизимлари компонентларига оид техник ва фойдаланиш ҳужжатларини тайёрлаш, тизимдан фойдаланувчилар учун қўлланмаларни яратиш; ишлаб чиқиш жараёнининг фаолият юритиши масалалари бўйича фойдаланувчиларни ўқитиш; ишлаб чиқиш механизмлари, ахборот тизимлари, дастурий воситаларни ишга тушириш бўйича ҳаракатларни ўз ичига олади.
5.7.
Жамланма
маълумотларни
ҳисоб-китоб қилиш
Жамланма маълумотларни ҳисоб-китоб қилиш жараёни доирасида, микромаълумотлар ёки бошқа индивидуал маълумотлар асосида умумлаштирилган маълумотлар ва мақсадли жамланма бўйича якуний жамланма маълумотлар ҳисоблаб чиқилади.
Ушбу жараён умумий белгиланган хусусиятларга (масалан, демографик ёки географик таснифлар бўйича) эга бўлган ҳисобга олиш ҳужжатлари (бирламчи маълумотлар, маъмурий маълумотлар)даги маълумотларни жамлаш, яъни умумлаштириш, шунингдек, ўртача кўрсаткичлар ва дисперсия кўрсаткичларини аниқлаш, йиғиндини ўлчашни кўзда тутади. Мазкур жараёнга маълумотларни экстраполясия қилиш бўйича ҳам ишлар киритилиши мумкин. Бош жамланма бўйича кўрсаткичларнинг аниқлигини баҳолашнинг турли усуллари (танланма кузатув маълумотларини бош жамланмага тарқатиш ёки ялпи кузатувларни аниқлаш учун тузатиш коеффисиентларини қўллаш) қўлланилади.
5.8.
Маълумотларни
шакллантиришни
якунлаш
Маълумотларни шакллантиришни якунлаш жараёни доирасида, “Маълумотларни қайта ишлаш” босқичининг бошқа жараёнлари натижалари битта маълумотлар тўпламига жамланади ва улардан бошланғич манба сифатида “Маълумотларни таҳлил қилиш” босқичида фойдаланилади.
Баъзида ушбу жараён якунийдан кўра кўпроқ оралиқ жараён бўлиши мумкин, айниқса маълумотларни ишлаб чиқиш учун сезиларли даражада вақт етмайдиган жараёнлар, шунингдек, дастлабки ва якуний баҳолашлар натижаларини ишлаб чиқиш масаласи олдиндан келишиб олинган ишлаб чиқиш жараёнларида бу намоён бўлади.
“Маълумотларни қайта ишлаш” босқичида шакллантирилган ҳамда текширишдан ўтган умумлаштирилган маълумотлар мазкур жараённинг якуний натижаси ҳисобланади.
GAMSO модели
|
|---|
GAMSO миллий модели тузилмаси
Сифат тизимларини жорий этиш
|
|---|
- 1. Семинарлар тўғрисида ахборот
- 2. GSBPM миллий моделини амалиётга жорий этиш бўйича тақдимот ўтказилди
- Семинар материаллари:
- 1. GSIM презентация
- 2. GSBPM презентация
- 3. GAMSO презентация
- Семинар тест жараёнлари фото:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
- Миллий статистика тизимини янада ривожлантириш йўллари:
- Маъруза матнлари тўплами (Бошқ бошлиқлари ва ўринбосарлари учун)
- Халқаро сифат моделлари дарс- тақдимот
- Сифат моделлари дарс маърузаси
- Сифат моделлари дарс тарқатма материал
- Статистика фаолияти ва ахборот-таҳлилий ишлар:
- Маъруза матнлари тўплами (бошқарма ва бўлим ходимлари)
- Халқаро сифат моделлари дарс- тақдимот
- Сифат моделлари дарс маърузаси
- Сифат моделлари дарс тарқатма материал
Тарқатиш сиёсати
|
|---|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Статистика агентлигининг Расмий статистикани тарқатиш
ИДОРАВИЙ СИЙОСАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Расмий статистикани тарқатиш идоравий сиёсати (кейинги ўринларда – Сиёсат), Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 3- августдаги ПҚ-4796-сон “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2024- йил 4- мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-114-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Статистик маълумотларни ишлаб чиқиш жараёнларининг намунавий модели (Generic Statistical Business Process Model-GSBPM) талаблари асосида, статистика органлари томонидан фойдаланувчиларга расмий статистикани тарқатиш ва (ёки) тақдим этиш билан боғлиқ жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда кенг доирадаги фойдаланувчилар учун статистика маълумотларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга қаратилган.
2. Ушбу Сиёсат, таркибида давлат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларга эга статистика маълумотларига нисбатан қўлланилмайди.
3. Мазкур Сиёсатни амалга ошириш статистика органларининг ўз фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориши ва халқаро статистика тизимида қабул қилинган сифат мезонларига риоя қилиш мақсадини ифодалайди.
4. Расмий статистикани тарқатиш ва (ёки) тақдим этиш жараёнида статистика органлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тасдиқланган Расмий статистиканинг асосий принсиплари ҳамда мазкур Сиёсатга мувофиқ амалга оширади.
5. Расмий статистика мустақиллик, тушунарлилик ва шаффофлик, аниқлик ва ишончлилик, беғаразлик ва холислик, статистик махфийлик, долзарблик принсипларига асосланган ҳолда фойдаланувчиларга тарқатилади ва (ёки) тақдим этилади.
6. Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.
Расмий статистика расмий статистиканинг асосий принсипларига тўла мувофиқ ҳолда, шунингдек, айрим статистика маълумотларининг махфийлигини таъминлаш ҳамда барчага тенг фойдаланиш имкониятини бериш орқали эълон қилинади.
7. Статистика органлари томонидан ишлаб чиқарилган расмий статистикани тарқатиш ва (ёки) тақдим этиш тартиби Статистика агентлиги томонидан белгиланади.
8. Расмий статистика маълумотларини тарқатиш фойдаланувчиларга тарқатиладиган маълумотларни жамлаш (комплектлаш), расмийлаштириш, маълумотлар базасига ва ахборот тизимларига юклаш, босма шаклларда чоп этиш, тарғибот қилиш, турли воситалар (расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари) орқали эълон қилиш ҳамда тарқатиш билан боғлиқ ишларни ўз ичига олади.
9. Расмий статистиканинг рўйхати ва уни шакллантириш муддати Статистика агентлигининг Статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган Статистика дастури билан белгиланади.
Расмий статистикани тарқатиш даврийлиги фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
10. Фойдаланувчилар учун расмий статистикани эълон қилиш, Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида, статистика маълумотларининг тайёрланиш санаси ва аниқ вақти кўрсатилган “Маълумотларни эълон қилиш тақвими”га (кейинги ўринларда – Тақвим) мувофиқ амалга оширилади.
Тақвим Статистика дастури асосида чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган ҳолда бир йил учун ишлаб чиқилади. Тақвимда кўрсатилган расмий статистиканинг эълон қилинадиган санасидан ҳар қандай кечикишлар, фойдаланувчиларга эълон қилиниши белгиланган кундан 1 кун олдин кечиктирмай хабар берилади. Ушбу тақвим асосида маълумотлар ойлик, чораклик ва йиллик даврларда янгилаб борилади.
Аввал эълон қилинган маълумотларга тузатишлар киритилганда, маълумотлар янгиланади ва фойдаланувчиларга хабар берилади.
11. Жамоатчилик расмий статистикани эълон қилиш муддатининг ҳар қандай ўзгариши тўғрисида эълон қилишнинг режалаштирилган санасига қадар хабардор қилинади.
Статистика услубиятларидаги ўзгаришлар туфайли келиб чиққан ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида жамоатчиликни
бу ҳақида хабардор қилиш мақсадида олдиндан эълон қилинади.
12. Расмий статистика ўзаро мувофиқлаштирилган ва кетма-кетликка эга маълумотлар бўлиб, турли манбалардан шакллантирилганда ягона стандартлар, тушунчалар, атамалар ва уларнинг таърифлари, таснифлагичлардан фойдаланилади.
Фойдаланувчиларга тарқатиладиган ва (ёки) тақдим этиладиган расмий статистика, мазкур маълумотларнинг тўғри талқин қилиниши учун метамаълумотлар ва тушунтирувчи изоҳлар билан бирга эълон қилинади.
13. Келгусида қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган дастлабки статистика маълумотлари эълон қилинганда, улар дастлабки маълумотлар сифатида кўрсатилади.
14. Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқилган расмий статистика маълумотлари турли шаклларда бўлиши мумкин. Хусусан, улар жумласига босма нашрлар, пресс-релизлар, ахборотномалар, жадваллар, интерфаол графикалар, картограммалар, умумфойдаланишдаги очиқ маълумотлар тўплами, юклаб олиш учун файллар, видероликлар, расмий веб-сайтлардаги маълумотлар ва бошқалар кириши мумкин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (кейинги ўринларда – Статистика агентлиги) қўшимча равишда ишлов берилган статистика маълумотларини, босма ва электрон нашрларни ҳамда бошқа материалларни расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг сўровига кўра пулли асосда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
16. Таркибида давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган расмий статистика маълумотлари эълон қилинмайди ҳамда қонунда белгиланган тартибда тақдим этилади.
17. Эълон қилинган расмий статистикада аниқланган хатолар тузатилади, тузатилган маълумотлар расмий статистикадан фойдаланувчиларни хабардор қилиш учун эълон қилинади.
Статистика органлари расмий статистикадан нотўғри фойдаланиш ёки маълумотларни нотўғри талқин қилиниши юзасидан зарур ҳолларда изоҳ ёки расмий муносабат бериши мумкин.
18. Расмий статистика хорижий давлатларнинг статистик идораларига ва халқаро ташкилотларга Статистика агентлиги билан тузилган келишувларга мувофиқ, шунингдек, расмий статистика алмашинувига асосан тақдим этилади.
19. Статистика органлари расмий статистика маълумотларини оммавий ахборот воситаларига пресс-релизлар, хабарлар, шарҳлар ва бошқа ахборот материаллари шаклида бепул тақдим этади.
20. Мазкур Сиёсатни амалга оширишни мониторинг қилиш мақсадида:
- ҳар йили Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида статистика органлари томонидан тақдим этилаётган маълумотлардан фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасини ўрганиш юзасидан сўровлар ўтказилиб борилади;
- халқаро ташкилотлар томонидан миллий статистика тизимини глобал ва тармоқлар бўйича баҳолашлар амалга оширилади.
21. Расмий статистикадан фойдаланувчилар расмий статистикани тайёрловчиларнинг расмий веб-сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган статистика маълумотларидан эркин фойдаланишлари ва расмий веб-сайтларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаган очиқ статистика маълумотларини олиш мақсадида статистика органларига сўров билан ёки уларни эълон қилиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилишлари мумкин.
22.Расмий статистикадан фойдаланувчилар ўз маҳсулотларида (ишларида ва хизматларида) ўзи фойдаланган статистика маълумотларининг манбаларини кўрсатиши шарт.
23. Расмий статистика фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикасининг ахборот, ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлиги ҳамда бирламчи статистик маълумотлар махфийлигини таъминлашга оид қонун талабларига мувофиқ тарқатилади ва (ёки) тақдим этилади.
24. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар томонидан индивидуал маълумотлардан тергов, назорат қилиш, суд муҳокамаси, маъмурий қарорлар қабул қилиш мақсадида ёки жисмоний ва юридик шахсларга ёки уй хўжаликларига тааллуқли бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
25. Статистика агентлиги расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларидан фойдаланган ҳолда қабул қилган қарорлари ва унинг натижаларига жавобгар эмас.
Статистика агентлигининг Сифат соҳасидаги сиёсати (Юклаб олиш)


