Миллий статистика қўмитасида ҳудудий статистика бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходимлари учун E-anticor ахборот тизимида маълумотларни тўғри ва ўз вақтида жойлаштириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинарда E-anticor ахборот тизимига киритилиши лозим бўлган маълумотлар, уларни расмийлаштириш, белгиланган муддатларда жойлаштириш ҳамда ҳисобот маълумотларининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, масъул ходимларга коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, профилактик тадбирлар, ички ҳужжатлар ва ҳисоботларни тизимда акс эттиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан тавсиялар тақдим этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


