Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси директори ўринбосари
1985– йил 28– майда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Телекоммуникатсия технологиялари мутахассиси, иқтисодчи. 2007– йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2010– йил Санкт-Петербург давлат телекоммуникатсиялар университетини, 2018– йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2007- йилдан 2008- йилгача Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази алоқа ва ахборот коммуникатсия технологиялари, тизимлари ва хизматлари илмий тадқиқот бўлими муҳандиси, 2-тоифали муҳандис;
2008- йилдан 2010- йилгача Санкт-Петербург давлат телекоммуникатсиялар университетини тамомлаган;
2010- йилдан 2011- йилгача «Ўзбектелеком» АК Симли тармоқларни ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси;
2011- йилдан 2012- йилгача «Ўзбектелеком» АК Бизнес ва инвеститсияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш департаменти етакчи мутахассиси, «Ўзбектелеком» АК телекоммуникатсия тармоқларини ривожлантириш ва инвеститсиялар департаменти директор ўринбосари;
2012- йилдан 2015- йилгача Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникатсия технологиялари давлат қўмитаси Телекоммуникатсия инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси Телекоммуникатсия технологиялари ва хизматлари бўлими бошлиғи;
2015- йилдан 2016- йилгача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникатсия инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси Телекоммуникатсия технологиялари ва хизматлари бўлими бошлиғи, Телекоммуникатсия бошқармаси бошлиғи;
2016- йилдан 2018- йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси иқтисодиёт менежменти йўналиши тингловчиси;
2017- йилдан 2019- йилнинг май ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникатсия инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари АТД Телекоммуникатсия инфратузилмаси, почта хизматлари ва архив ишини ривожлантириш масалалари шўбаси мудири, ИТ-технологиялар ва инноватсион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келган.
2019- 2023- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникатсия технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
2023- йилнинг 31- январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-37-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Оилали, уч нафар фарзанди бор.

