Айни пайтда Самарқанд вилоятининг Жомбой ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.


Ушбу тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022- йил 19- апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 197- сон қарорига асосан ташкил этилмоқда.

Мазкур синов жараёнларида ўқув тайёргарлигидан ўтган рўйхатдан ўтказувчилар хўжалик юритувчи субектларнинг жойлашган манзилига ташриф буюрган ҳолда респондентлар билан оғзаки сўров ўтказиб, уларнинг жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмаларига киритишмоқда.

Шунингдек, рўйхатдан ўтказувчилар жараёнларда аҳолига қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирининг мақсад ва вазифалари ва уларни амалга оширишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар бермоқда.


Синов тариқасида рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда.
Матбуот хизмати


