- Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан қандай боғланиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан боғланиш бўйича батафсил маълумотни қўмитанинг расмий веб-сайтнинг Контактлар бўлимидан олишингиз мумкин. https://stat.uz/uz/2-uncategorised/3706-kontaktlar.
- Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қандай хизматлар тақдим этади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси тақдим этадиган хизматлар рўйхати билан https://stat.uz/uz/interaktiv-xizmatlar/xizmatlar-ro-yxati ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
- Корхона ва ташкилотлар томонидан қайси статистик ҳисоботлар топширилиши керак эканлиги ва муддатлари ҳақида қандай билиш мумкин?
Жавоб: https://module.stat.uz/search/hisobot/uz/users.php ушбу ҳавола орқали корхона СТИР (ИНН) рақамини киритган ҳолда, топширилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва уларнинг муддатлари ҳақида аниқ маълумот олишингиз мумкин.
- Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган статистик нашрларни қайси манбадан олиш мумкин?
Жавоб: https://module.stat.uz/search/hisobot/uz/users.php ҳаволаси орқали Миллий статистика қўмитасининг статистик нашрлари билан танишишингиз, уларга буюртма бериш ёки электрон шаклда сотиб олиш имконияти яратилган.
- Статистик маълумотларни пресс-релизлар кўринишида олиш мумкинми?
Жавоб: Ойлик, чораклик ва йиллик пресс-релизларни Миллий статистика қўмитасининг расмий сайтида макзур ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://stat.uz/uz/default/press-relizlar/50245-2024-yil
- Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва бошқа статистик маълумотларни қайси манбадан олиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг https://stat.uz/uz/ расмий веб сайтининг очиқ маълумотлар бўлимида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва бошқа статистик маълумотлар жойлаштирилган.
- Бандлик даражаси ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қайси манбадан олиш мумкин?
Жавоб: Бандлик даражаси ва иш ҳақи тўғрисидаги статистик маълумотларни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/labor-market-2
- Корхоналар тўғрисидаги маълумотларни қайси манбадан олиш мумкин?
Жавоб: Корхоналар тўғрисидаги маълумотларни https://registr.stat.uz электрон хизматдан фойдаланган ҳолда олиш имкони мавжуд.
- Товар ва хизматлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни қайси манбадан олиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси расмий сайтининг Очиқ маълумотлар бўлимидаги Нархлар ва индекслар (https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/prices-and-indexes-2) қисмида нархлар тўғрисида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
- Ўзбекистон Республикаси Миллий статистикасига ишга кирмоқчи эдим. Бўш иш ўринлари ва шартлари тўғрисида қаердан маълумот олсам бўлади?
Жавоб: Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) ҳамда Миллий статистика қўмитаси расмий веб-сайтиниг Бўш иш ўринлари (https://stat.uz/uz/haqida/bo-sh-ish-o-rinlari) бўлими орқали олишингиз мумкин.
- Корхона ва ташкилотнинг асосий фаолият тури (ОКEД коди)ни ўзгартириш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 539-сон қарорига мувофиқ, юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда - йиллик статистика ҳисоботи асосида ҳамда юридик шахслар ва (ёки) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мурожаатлари асосида қуйидаги ҳолларда:
- юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;
- юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;
- юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;
- юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда.
- Корхонанинг кичик тадбиркорлик субъектига мансуб эканлиги ёки кирмаслиги қандай белгиланади?
Жавоб: Давлат статистика органлари ташкилотларнинг кичик тадбиркорлик субектларига тегишлилигини аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 24-августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичидан (Таснифлагич) фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 2-сентябрь 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга асосан корхона ва ташкилотларнинг мақомини, шу жумладан уларнинг кичик тадбиркорлик субектига мансублигини тўғрисида маълумотни тасдиқлаш Миллий статистика қўмитасининг вазифа ва функцияларига ваколатига кирмайди.
Шу билан бирга, КТЯДРда ташкилотингиз учун белгиланган статистик таснифлаш кўрсаткичлари, шу жумладан кичик бизнесга тегишлилиги ҳақидаги маълумотлар очиқ ва ҳаммабопдир. Улар билан онлайн режимида, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига registr.stat.uz мурожаат қилиб, онлайн тарзда танишиш мумкин.
- Озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қандай ҳисобланади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан, мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида, ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтидаги янгиликлар бўлимида эълон қилиб борилади.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида, фақатгина кузатувга қамраб олинган деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган.
- Ўртача ойлик номинал иш ҳақи қандай ҳисобланади?
Жавоб: Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган расмий ҳисоботлар маълумотлари асосида, солиқлар ва бошқа ушланмаларни олиб ташланмаган ҳолда, ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий миқдорини иш ҳақи ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сонига ва ишлаган ойлар сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
- Давлат статистика ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилмаса қандай чора кўрилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215 ва 267-моддаларида Давлат статистика органларига давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузган (статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш) мансабдор шахсларга нисбатан жарима шаклидаги (базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда) маъмурий жазо чораларини қўллашга сабаб бўлади.


