Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади.
Қуйидагилар махфий статистика маълумотлари жумласига киради:
- статистик бирлик тўғрисидаги индивидуал маълумотлар ошкор этилган тақдирда, уни идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар;
- статистика маълумотларининг махфийлиги таъминланишини талаб этадиган умумлаштирилган кўрсаткичлар;
- қонунга мувофиқ давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир жумласига киритилган ахборот.


