Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида |
|---|
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш нима?
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш, мамлакат ҳудудида, яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли тавсифлари тўғрисида, халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик методлар асосида йиғиш мақсадида амалга оширилади.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг аниқ ўлчамларини, чорва моллари ва паррандаларнинг сонини аниқлаш орқали, рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра келгусида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Шу билан бирга, ушбу тадбир, мамлакат миқёсида қишлоқ хўжалиги соҳасини тўлиқ қамраб олган ҳолда маълумотлар базасини яратиш, статистик ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш, маълумотларни халқаро таққослаш ҳамда мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси маълумотларини халқаро рейтингларда тўлиқ акс эттириш имконини беради.
Қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказишнинг асосий вазифаларидан бири қишлоқ хўжалиги статистикаси кўрсаткичларининг сифати, ишончлилиги ва шаффофлигини янада ошириш ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тақдим этилаётган жорий ҳисоботларга қўшимча равишда, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни тавсия этади. Ташкилот рўйхатдан ўтказишнинг халқаро стандартларини, тушунча ва таърифлар ҳамда услубиётларни ишлаб чиқиш билан бир қаторда, аъзо давлатларга техник кўмак кўрсатиш орқали миллий қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга ёрдам бериб келмоқда.
FAO ташкилоти рўйхатдан ўтказишнинг навбатдаги раундини ҳар ўн йилда эълон қилиб, ҳозирда 2016-2025-йилларни қамраб олган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш 2020 раунди давом этмоқда.
Халқаро амалиётда, FAO тавсиялари асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш одатда ўн йилда бир марта амалга оширилади. Айрим аграр соҳа ривожланган давлатлар рўйхатдан ўтказиш тадбирини 4-10 йилда бир мартадан кам бўлмаган даврда амалга оширадилар. Масалан мазкур тадбир Германия ва Голландияда - тўрт йилда бир марта ўтказилса, АҚШ, Канада ҳамда Корея давлатларида - ҳар беш йилда, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларда - 10 йилда бир марта ўтказилади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 26-февралдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 104-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга мувофиқ, Республикада 2024-йилда илк марта қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Рўйхатдан ўтказиш ишлари уч босқичда амалга оширилади, яъни 2022-2024-йилларни ўз ичига қамраб олган тайёргарлик босқичи, иккинчиси, асосий босқич бўлиб, яъни 2024-йилда рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилиши ҳамда сўнгги босқичда, 2024-2026-йиллар давомида олинган маълумотлар таҳлил қилиниши, қайта ишланиши ҳамда умумлаштирилиб дастлабки ва якуний натижалар эълон қилиниши белгиланган.
Тайёргарлик босқичидаги энг асосий масалалардан бири, рўйхатдан ўтказиш жараёнларида фаол иштирок этиш бўйича жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур босқичда республиканинг айрим ҳудудларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 197-сон қарори қабул қилинди.
|
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар |
|---|
Сўровнома шакллари |
|---|
|
Рўйхатдан ўтказишда иштирок этиш |
|---|
|
Нашрлар |
|---|
|
Янгиликлар |
|---|
Паркент туманида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳаси рўйхатдан ўтказилмоқда
Айни пайтда Тошкент вилоятининг Паркент ҳамда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасини рўйхатдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Батафсил...Жомбой туманида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда
Айни пайтда Самарқанд вилоятининг Жомбой ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманларида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Батафсил...
|
Видеороликлар |
|---|


