2025 йилнинг 30 сентябрь куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида қуйидаги масалалар бўйича ахборот берилади:

– Фармоннинг асосий мақсад ва вазифалари;

– Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг аҳамияти ва амалга ошириш босқичлари.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар! Марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг!

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси, 16 уй.

Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали онлайн кузатишингиз мумкин.