2025-йил 28-март куни соат 10:00 да Миллий статистика қўмитасида “Статистика ишларини ташкил етиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Матбуот анжуманида қуйидаги масалалар бўйича ахборот берилади:
– “Статистика ишларини ташкил етиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармоннинг мазмун-моҳияти;
– Миллий статистика тизимини такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш бўйича устувор вазифалар;
– Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида жорий етилаётган ёндашувлар;
– Тадбиркорлар ва аҳоли учун статистик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари;
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг!
Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 63-уй.



