Жорий йилнинг 7-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Маънавият ва маърифат кенгаши ва  Касаба уюшма қўмитаси томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди.

 1_7j1a4495

 Статистика агентли директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович дилбар опа-сингилларни 8-март байрами билан самимий муборакбод этди. Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида давлатимиз томонидан юксак эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

2_7j1a4649

3_7j1a4593

Статистика агентлиги тизимида ўзининг бор куч-салоҳияти, билим  ва тажрибасини аямай фидокорона меҳнат қилиб, соҳа ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совгъалари берилди.

4_7j1a4529

5_7j1a4544

Шундан сўнг, азиз аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди. Куй-қўшиқлар опа-сингилларимиз кайфиятини янада кўтарди.  

6_7j1a4645

Гўзал ва бетакрор, севги-муҳаббат ва садоқат тимсоли бўлган аёлларга сиҳат-саломатлик, баҳорий кайфият, бахт-саодат, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, файзу барака доимий ҳамроҳ бўлсин!

7_7j1a4652

Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин азиз аёллар, қадрли опа-сингиллар!

                                                                                                                                                                         

                                                                                                                      Самимий ва чексиз ҳурмат ила, Статистика агентлиги жамоаси