Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида 1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тизимда кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти устоз-мураббийлари шарафига байрам тадбири бўлиб ўтди.

1-okt3009ichi1

1-okt3009ichi2

Унда қўмита Раиси ва марказий аппарат ходимлари ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти устоз-мураббийлари иштирок этди.

1-okt3009ichi3

1-okt3009ichi4

Тадбирни қўмита Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович очиб бериб, 1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан юртимиздаги барча меҳрибон, заҳматкаш ва фидойи устозларни, статистика тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти устоз-мураббийларини  касб байрами билан самимий муборакбод этди.

1-okt3009ichi5

1-okt3009ichi6

Тадбир якунида статистика тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти устоз-мураббийларига эсдалик совғалари берилди.

1-okt3009ichi7

1-okt3009ichi8

Мазкур байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси юртимиздаги барча устоз ва мураббийларга мустаҳкам соғлик, ижодий муваффақият ва улкан парвозлар тилаб, самимий муборакбод этади.

1-okt3009ichi9

1-okt3009ichi10

Шогирдлар камолини кўриш бахти барчангизга насиб этсин! Умрингиз узоқ, ҳаёт йўлингиз қувончу шодликларга лиммо-лим бўлсин, азиз устозлар!

Самимий ва чуқур ҳурмат ила, 

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати