Тўпламда АКТ соҳаси бўйича статистик ва идоравий маълумотлар, шу жумладан, ахборот ва алоқа соҳасидаги ташкилотлар сони, алоқа ва ахборотлаштириш бўйича бозор хизматлари ҳажми, АКТ секторининг ялпи қўшилган қиймати, АКТ ҳамда ахборот ва алоқа соҳасидаги ташқи иқтисодий ва инвестицион фаолият тўғрисидаги маълумотлар акс еттирилган.
Шунингдек, турмуш даражаси бўйича уй хўжаликларини танланма кузатувлари асосида шакллантирилган, аҳолини АКТ буюмлари билан таъминланганлиги, аҳолининг АКТдан фойдаланиш мақсадлари ва аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланишини тавсифловчи бошқа маълумотлар келтирилган.