Тўпламда ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот, аҳоли сони ва демографияси, унинг иш билан бандлиги, даромади, аҳоли турмуш даражаси, маълумотлилиги даражаси, касалликка чалиниши, соғлиқни сақлаш ва маданият, уй-жой билан таъминланганлиги, уй-жой фондининг ободонлаштирилганлиги, товарлар ва хизматлар истеъмол бозори тўғрисида маълумотлар берилган.
Тўпламда иқтисодиётнинг асосий тармоқлари: саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва ижтимоий-маданий қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларга, шунингдек, корхоналар ва ташкилотларнинг умумий тавсифлаш маълумотларига асосий ўрин ажратилган. Қиймат шаклидаги кўрсаткичлар амалдаги нархларда, уларнинг ўсиш суръатлари таққослама нархларда келтирилган.