Нашр қилиш даври — сентябр.

Статистик тўплам, Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва қурилиш фаолиятининг ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Тўпламда номолиявий активларга ва асосий капиталга киритилган инвестициялар, асосий фондларни, ишлаб чиқариш қувватларини, турар жойларни, ижтимоий соҳа обектларини ишга тушириш тўғрисидаги маълумотларнинг таркиби ва динамикасини тавсифловчи кўрсаткичлар тақдим етилган. Тугалланмаган қурилиш, лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари ҳажми, қурилиш учун муҳим саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, айрим қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг нарх индекслари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.