Ўзбекистон Республикаси аҳолиси саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, согълом турмуш тарзини таргъиб қилишни кучайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўгърисида”ги ПҚ-423-сон қарори ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024-йил 25-октабрдаги “11-ноябр – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўгърисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда агентликнинг ходимлари ўртасида спортга бўлган қизиқишни янада кучайтириш ва улар ўртасида согълом турмуш тарзини кенг оммалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2024- йил 9- ноябр куни “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида киберспорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақада агентликнинг турли бошқармалари ходимлари иштирок этди.



