Жорий йилнинг 2123- феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлогъида анъанавий “Чимган чалленге – 2025” қишки спорт фестивали ўтказилди.

jami-ishtirokchilar-1-rasmytytyt_p26795

Ушбу фестивалда 120 та вазирлик, идора ва ташкилотларнинг спорт таргъиботчилари ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стритбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича ўзаро мусобақалар бўлиб ўтди.

b_-djalilov-2-rasmrtrtrt_p99494

“Чимган чалленге – 2025” қишки спорт фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

jami-sihtirokchilar-3-rasmrtrtr_p68586

Фестивалнинг дастлабки кунида тадбир иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминджанов Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

seminar-4-rasmtytytyt_p43739

Мазкур фестивалда Статистика агентлигининг спорт тарғиботчиси Джалилов Бобур иштирокидаги жамоа “Мини футбол” спорт мусобақасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

s

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

taqdirlash-6-rasmtrtrtr_p23326