2025 йилнинг 16 сентябрь куни Миллий статистика қўмитаси ёш ходимлари ҳамда Deloitte компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёш ходимлар билан суҳбат ташкил этилиб, улар томонидан махсус саволномалар тўлдирилди. Саволномаларда ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг таклиф ва фикрлари, шунингдек, мавжуд муаммолар бўйича мулоҳазалар ўрганилди. Мазкур учрашув ходимлар учун ўз фикр ва таклифларини эркин билдириш, шунингдек, қўмита фаолиятини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшиш имконини берди.


