Миллий статистика қўмитасида ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида психологик семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда амалиётчи психолог, PhD, доцент, «Шуҳрат» медали соҳиби Нуриддин Убайдуллаев иштирок этди ва у «Муваффақият сари: вақтни тўғри бошқариш, кучли хотира ва лидерлик сирлари» мавзусида маъруза ҳамда машғулотларни олиб борди.

Тренинг давомида иштирокчилар вақтни самарали бошқариш бўйича фойдали усуллар, кучли хотирани шакллантириш йўллари, лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича тавсиялар билан танишдилар, шунингдек иш жараёнида самарадорликни ошириш, жамоада тўғри мулоқот қилиш ва қарор қабул қилиш кўникмаларига оид фойдали маълумотлар ҳам олдилар.

Шунингдек, психологик тестлар ва интерактив машқлар орқали қатмашчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.



