Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосарининг функсионал вазифалари

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқлари бўйича статистика кузатувларини ўтказилиши, статистик маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- республиканинг макроиқтисодий ривожланиши, давлат бошқаруви органларида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш мақсадли дастурларини амалга оширилиши мониторинги учун статистик ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириш;

- давлат статистика ҳисоботлари тизимини доимий асосда такомиллаштириб бориш ва Давлат статистика ишлари дастури лойиҳасини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш;

- давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда қабул қилиш жараёнида хўжалик юритувчи субектларга юқори даражада қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича ишларда иштирок этиш;

- ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва улар асосида статистик ахборотларни тайёрланишини ташкил этиш;

- тадбиркорлик субектлари ўртасида профилактика ишларини, шу жумладан, статистика органлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишларини ташкил этиш;

- инвеститсиялар ва қурилиш соҳасида иқтисодий жараёнларни ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, инвеститсия дастурларининг бажарилиши юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш;

- ташқи ва ички савдо соҳасида мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши, экспорт ва импорт товарлар структураси масалалари бўйича статистик ахборотлар шакллантирилишини ташкил этиш;

- саноат статистикасига оид ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистик ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги ҳамда экология соҳалари ривожланиш жараёнларини таҳлил қилиш учун статистик ахборотлар тайёрланишини таъминлаш;

- мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қилиш;