Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари
Р. Махаммадиев 1988 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини «Молия» йўналиши бўйича ва 2017 йилда Корея илғор илм ва технологиялар институтини тамомлаган.
2011 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти Тўлов тизими ва ҳисоб-китоблар бошқармаси етакчи ва бош иқтисодчиси;
2013 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаменти Тўлов тизими ва ҳисоб-китоблар бошқармаси бош иқтисодчиси;
2014 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари;
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат департаменти Пул ва молия бозорини ҳамда иқтисодиётда инфляцияни таҳлил қилиш бошқармаси бош иқтисодчиси вазифасини бажарувчи;
2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти Инфляцияни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси Нархлар динамикасини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи;
2018 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти Инфляцияни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи;
2019 йилдан 2021 йилгача Халқаро валюта жамғармасининг Вашингтондаги штаб-квартираси ижрочи директорининг маслаҳатчиси;
2021 йилдан 2025 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий барқарорлик департаменти директори;
2025 йилнинг 21 августидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-257-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Оилали, бир нафар фарзанди бор.


