Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси директори ўринбосари
1981- йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Олий маълумотли, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2016- йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Меҳнат фаолияти:
1998-2002- йилларда Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олган.
2002-2004- йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқишни давом еттирган.
2003-2004- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Аҳоли демографияси ва ижтимоий соҳа бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, Давлат регистрини юртиш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси бўлиб ишлаган.
2004-2006- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Статистика ишларини ташкил етиш ва методология бошқармасининг Статистик ишларни мониторинги ва мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2006-2007- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кичик тадбиркорлик статистикаси бошқармаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари;
2007-2011- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Йиғма статистика ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи, бошқарма бошлиғи;
2011-2015- йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб етиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
2015-2016- йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Йиғма-ахборот ишлари бошқармаси бошлиғи;
2017-2024- йилларда буён Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган;
2023- йилнинг 31- январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-37-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари етиб тайинланди.
Оилали, уч нафар фарзанди бор.


