Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосарининг функсионал вазифалари

- Давлат статистика тизимида ахборот ресурсларини яратиш ва ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

- меҳнат унумдорлигини ошириш, статистика ахборотларини тезкор узатиш ва қайта ишлаш, давлат статистикаси ягона ахборот тизимини республиканинг бошқа ахборот тизимлари билан мутаносиблиги ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасида Давлат статистика агентликнинг ягона технологик сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

- ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

- Давлат статистика агентликнинг ҳисоблаш тизимида яхлит ва хавфсиз ахборот муҳитини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

- ахборотлаштириш соҳасида давлат дастурлари ва лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш ва амалга ошириш, тармоқлараро ахборот алмашиш стандартлари ва механизмларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- давлат статистика тизимида янги ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш йўналишлари ва комплекс чора-тадбирларини белгилаш;

- корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини самарали фаолият юритиши, уни ривожлантириш ва миллий ахборот тизимига интегратсиялаш бўйича ишларини ташкил этиш;

- статистика органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишда, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил этишда, ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини, “Ягона дарча” тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимларини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни амалга ошириш;

- электрон ҳукумат соҳасида, шу жумладан, электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, статистика органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

- статистика органлари бошқарувига ва тизимига инноватсияларни жорий қилишга, рақамли иқтисодиёт ўсишини рағбатлантиришни, шу жумладан, комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий қилиш, электрон тижоратнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

- давлат органларининг фаолияти ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субектларининг замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари воситасида давлат бошқарувидаги иштироки тўғрисидаги ахборотдан фойдалана олишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, статистика органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

- Давлат статистика агентликнинг расмий веб-сайти ва бошқа вебресурсларини ривожлантириш ҳамда оммавийлаштириш учун қулай шароитларни яратиш, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида яратиладиган маҳаллий статистика ахборотларини янада илгари суриш ва оммавийлаштиришни таъминлаш;

- тизимда фойдаланиладиган алоқа тармоқлари ва ахборот-коммуникатсия технологияларини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун ускуналар ҳамда хизматлар етказиб берувчиларни танлаш бўйича тендер ҳамда танловларни ташкиллаштириш ва бу ишларга раҳбарлик қилиш;

- мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қилиш.