Жорий йилнинг 14-март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Коррупсияга қарши ички назорат хизмати бўлими бошлиғи Ботир Меликмуротов ҳамда вилоят статистика бошқармаси бошлигъи ўринбосари Х. Игамбердиев томонидан Тошкент вилояти статистика бошқармаси ходимларига ҳуқуқий тарғбот тадбири ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупсиядир.
Коррупсия оқибатида жаҳон иқтисодиёти зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.
Коррупсия шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конститутсия ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади”, - деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017- йил 3-январдаги “Коррупсия тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда қабул қилинган амалдаги меёрий ҳужжатлар тўгърисида тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир давомида статистика органларида мазкур йўналишларда ишларни янада кучайтириш, ходимларнинг иш фаолияти жараёни бўйича тизимли назорат ўрнатиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича тегишли вазифалар муҳокама этилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 24-феврал кунги “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 24-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-75-сон қароринининг моҳияти ва мазмунини таништириб ўтдилар.





