Миллий статистика қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан тизим ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида Очиқлик индекси индикаторлари ижросига бағишланган ўқув семинари видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилди.

Семинар давомида иштирокчиларга Очиқлик индексини баҳолаш мезонлари, индикаторлар бўйича маълумотларни шакллантириш, янгилаб бориш ва белгиланган муддатларда очиқ ахборот ресурсларига жойлаштириш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.

p

p

Шунингдек, очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, долзарблиги ва ишончлилигини таъминлаш, расмий веб-сайтда эълон қилинадиган ахборотларнинг сифати, асословчи ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда индикаторлар ижроси бўйича масъуллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида тизим ташкилотлари масъул ходимларининг саволларига жавоблар берилиб, Очиқлик индекси кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.