Хоразм вилояти статистика бошқармасида коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, хизмат фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.

photo_2026-07-13_16-31-01

photo_2026-07-13_16-30-52

photo_2026-07-13_16-31-04

photo_2026-07-13_16-30-49
Шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этиш, харид жараёнларида шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилиб, келгусида бу йўналишда профилактик ва тарғибот ишларини тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.