Жорий  йилнинг 6-декабр куни Статистика агентлигида агентликнинг Коррупсияга қарши ички назорат хизмати томонидан “9-декабр Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни”га бағишлаб марказий аппарат ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

1_5_06_12_20247j1a4945fdfdf

Унда Ўзбекистон Резпубликасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни ижроси юзасидан Статистика агентлиги ва унинг қуйи тизим ташкилотларида коррупсияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда ушбу иллатга нисбатан ходимларда муросасиз кўникмаларни шакллантириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

2_25545photo_5384107162327968890_y-1

3_547844photo_5386738280768335106_y

Соҳани коррупсиядан ҳоли тизимга айлантириш учун жорий йилда статистика органларининг 70 та вазифа ва функсиялари коррупсиявий хавф-хатарлар бўйича баҳоланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

4_e846_06_12_20247j1a4949

Йиғилиш сўнгида семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга Коррупсияга қарши ички назорат хизмати бош мутахассиси Б.Меликмуротов томонидан батафсил жавоб берилди.

 Матбуот хизмати