Шу муносабат билан бугун мамлакатимиз бўйлаб барча ташкилот ва идоралар ходимлари буюк соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Миллий статистика қўмитаси жамоаси ҳам ушбу маънавий тадбирда фаол иштирок этди.



Соҳибқирон даврида илм-фан, меъморчилик ва маданият ривожи янги босқичга кўтарилди. Унинг кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳамда адолатга асосланган давлат бошқаруви бугунги кунда ҳам юксак эътироф этилади.


Амир Темурнинг бой мероси, адолат ва кучга таянган бошқарув тамойиллари бугунги кунда ҳам халқимиз учун фахр ва ибрат манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.


