Joriy yilning 1-may kuni Milliy statistika qoʻmitasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-apreldagi “Aholi bilan muloqot tizimini samarali tashkil qilish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni mazmun-mohiyatini xodimlarga yetkazish maqsadida huquqiy targʻibot tadbiri tashkil etildi.

Тадбирда аҳоли билан мулоқот тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича белгиланган вазифалар тушунтирилди.

Шунингдек, Фармонда назарда тутилган аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги мулоқот кўламини кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, раҳбарларнинг шахсий ва сайёр қабуллари тизимини рақамлаштириш ҳамда жамоавий мурожаатларни аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида ўрганиш масалалари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда самарадорликни оширишга қаратилган амалий тавсиялар билан танишдилар.


