:орий йилнинг 1 май куни Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

p

Тадбирда аҳоли билан мулоқот тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича белгиланган вазифалар тушунтирилди.

p

Шунингдек, Фармонда назарда тутилган аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги мулоқот кўламини кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, раҳбарларнинг шахсий ва сайёр қабуллари тизимини рақамлаштириш ҳамда жамоавий мурожаатларни аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида ўрганиш масалалари ҳақида маълумот берилди.

p

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда самарадорликни оширишга қаратилган амалий тавсиялар билан танишдилар.