Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 595 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 204 таси қўшма ва 13 391 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 4 731 та;
Россия — 3 177 та;
Туркия — 2 090 та;
Қозоғистон — 1 185 та;
Жанубий Корея — 683 та;
Афғонистон — 636 та;
БАА — 396 та;
Тожикистон — 379 та;
Ҳиндистон — 356 та;
АҚШ — 328 та.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича уларнинг тақсимоти қуйидагича:
Савдо — 6 286 та;
Саноат — 3 647 та;
Қурилиш — 1 358 та;
Ахборот ва алоқа — 1 354 та;
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 725 та;
Ташиш ва сақлаш — 572 та;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 437 та;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 206 та;
Бошқа турлар — 3 010 та.



