Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошган.

Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этган бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;

Андижон вилояти — 32 та;

Бухоро вилояти — 27 та;

Жиззах вилояти — 8 та;

Қашқадарё вилояти — 21 та;

Навоий вилояти — 4 та;

Наманган вилояти — 28 та;

Самарқанд вилояти — 38 та;

Сурхондарё вилояти — 4 та;

Сирдарё вилояти — 12 та;

Тошкент вилояти — 25 та;

Фарғона вилояти — 93 та;

Хоразм вилояти — 25 та;

Тошкент шаҳри — 131 та.

xususiy-maktab_p71733