Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида жами қарийб 5,2 млн нафар хориж фуқаролари қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,2 млн нафарга ёки 28,9 % га ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп қариндошларини йўқлаш учун келган ТОП-15 давлат фуқаролари:
Қирғиз Республикаси – 1,8 млн нафар;
Қозоғистон – 1,5 млн нафар;
Тожикистон – 1,4 млн нафар;
Россия – 353,7 минг нафар;
Туркия – 30 минг нафар;
Туркманистон – 15,8 минг нафар;
Хитой – 4,4 минг нафар;
Озарбайжон – 4,1 минг нафар;
Украина – 3,7 минг нафар;
Беларус – 3,4 минг нафар;
Корея Республикаси – 3,3 минг нафар;
Германия – 2,7 минг нафар;
Исроил – 2,1 минг нафар;
АҚШ – 1,9 минг нафар;
Буюк Британия – 1,4 минг нафар;
Бошқа давлатлар – 14,5 минг нафар.



