Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 32,7 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 % га ўсган.

1 февраль ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 87 070 тани ташкил этди.

Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 35,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 15,6 % ўсишни қайд этди.

1 февраль ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 52 605 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

chakana_p94078_p25140