Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди (норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича ўтказилган статистик кузатувлар натижалари ҳисобга олинган ҳолда).
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 % га ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-ноябрь):
2025 йил — 916 трлн сўм
2024 йил — 735,6 трлн сўм
2023 йил — 574,8 трлн сўм
2022 йил — 329,3 трлн сўм
2021 йил — 257,2 трлн сўм



