Жорий йилнинг 15–18 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан пойтахтимизда “Хонатлас – 2025” фестивали ўтказилиши режалаштирилган. 
Шу куни юртимиздаги турли ташкилот, идора ва ўқув масканларида хотин-қизлар қадриятларимизни эъзозлаган ҳолда хонатлас каби миллий либосларимизни кийиб, фестиваль мақсадларини қўллаб-қувватлашади. 
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Хонатлас –2025” фестивалида қўмитада фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам фаол қатнашди. 
Таъкидлаш лозимки, бу каби фестивалларнинг ўтказилиши миллий қадриятларимизнинг ёш авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.


