2026 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасида 11 февраль — Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро кунига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

p

Анжуманда қўмита раиси ўринбосари З. Зияев, марказий аппарат ходималари ҳамда меҳмон сифатида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Ситора Рахмонбердиева иштирок этди.

p

Тадбирда хотин-қизларнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда илмий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Илм ва аёл: барқарор жамият сари” мавзусида маърузалар тингланди.

p

Тадбир якунида илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ташаббусларини рағбатлантириш ва тажриба алмашишни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.