Миллий статистика қўмитасида ёшлар етакчиси томонидан ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида психологик семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда психология фанлари бўйича фалсафа доктори, “Шуҳрат” медали соҳиби Нуриддин Убайдуллаев иштирок этди ва у “Муваффақият сари: вақтни тўғри бошқариш, кучли хотира ва лидерлик сирлари” мавзусида маъруза ҳамда машғулотларни олиб борди.
Тренинг давомида иштирокчилар вақтни самарали бошқариш бўйича фойдали усуллар, кучли хотирани шакллантириш йўллари, лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича тавсиялар билан танишдилар, шунингдек, иш жараёнида самарадорликни ошириш, жамоада тўғри мулоқот қилиш ва қарор қабул қилиш кўникмаларига оид фойдали маълумотлар ҳам олдилар.

Семинар-тренинг якунида психологик тестлар ва интерактив машқлар орқали қатнашчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.


