Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 446,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 247,8 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.

2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 415 577 нафар

Тожикистон — 17 962 нафар

Туркманистон — 9 048 нафар

Россия — 728 нафар

Қозоғистон — 589 нафар

Туркия — 587 нафар

Бошқа давлатлар — 2 355 нафар

photo_2026-01-23_11-33-49_p35024