Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 83,5 минг тонна кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–август):
— 2023 йил – 28 минг тонна;
— 2024 йил – 41,9 минг тонна;
— 2025 йил – 83,5 минг тонна.



