Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида кичик корхона ва микрофирмалар томонидан қарийб 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 фоизга ўсди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг корхоналар турлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
кичик корхона ва микрофирмалар — 46 %;
норасмий сектор — 30,9 %;
йирик корхоналар — 23,1 %.



