Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 43 та хорижий давлатга қиймати 55,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 38,9 минг тонна қуритилган олхўри экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 минг тоннага ёки 62,9 фоизга ошган ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп қуритилган олхўри етказиб берган давлатлар:
Хитой – 21,6 минг тонна;
Қозоғистон – 6,2 минг тонна;
Россия – 6 минг тонна;
Туркия – 1,2 минг тонна;
Беларусь – 793,1 тонна;
Грузия – 711,5 тонна;
Бошқа давлатлар – 2,4 минг тонна.



