Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойлари якунига кўра, компьютер дастурлаштириш хизматлари ҳажми 19,6 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 26,5 % га ошган. Мазкур хизматлар алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг жами ҳажмидаги улушида энг катта қисмни эгаллаб, 40,5 % ни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида компьютер дастурлаштириш хизматлари ҳажми:
Қорақалпоғистон Республикаси — 93 млрд сўм
Андижон вилояти — 138,6 млрд сўм
Бухоро вилояти — 97,4 млрд сўм
Жиззах вилояти — 183,8 млрд сўм
Қашқадарё вилояти — 143,7 млрд сўм
Навоий вилояти — 142,8 млрд сўм
Наманган вилояти — 107,6 млрд сўм
Самарқанд вилояти — 306,2 млрд сўм
Сурхондарё вилояти — 155,1 млрд сўм
Сирдарё вилояти — 43,2 млрд сўм
Тошкент вилояти — 252,5 млрд сўм
Фарғона вилояти — 343,2 млрд сўм
Хоразм вилояти — 211,9 млрд сўм
Тошкент шаҳри — 17 337,3 млрд сўм



