Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистонда фуқаролик объектларини қурилиши бўйича 39,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 9,6 трлн сўмга ёки 25,8 % га ошган. Фуқаролик объектларини қуриш йўналиши 21 % улушни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимида динамикаси қуйидагича:
Қорақалпоғистон Респ — 1584,8 млрд сўм
Андижон вилояти — 1449,1 млрд сўм
Бухоро вилояти — 2920,9 млрд сўм
Жиззах вилояти — 887,7 млрд сўм
Қашқадарё вилояти — 1279,5 млрд сўм
Навоий вилояти — 1860,8 млрд сўм
Наманган вилояти — 790,2 млрд сўм
Самарқанд вилояти — 6789,8 млрд сўм
Сурхондарё вилояти — 2041,3 млрд сўм
Сирдарё вилояти — 1223,7 млрд сўм
Тошкент вилояти — 4581,5 млрд сўм
Фарғона вилояти — 2431,6 млрд сўм
Хоразм вилояти — 1517,9 млрд сўм
Тошкент шаҳри — 10221,4 млрд сўм



