Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этган.
Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:
Молиявий хизматлар — 123,7 %
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,6 %
Ижара хизматлари — 119 %
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 %
Меъморчилик, муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,2 %
Транспорт хизматлари — 112,9 %
Савдо хизматлари — 113,3 %
Бошқа хизматлар — 113,1 %
Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 112,8 %
Шахсий хизматлар — 112 %
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 111,7 %
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 109,3 %
Таълим соҳасидаги хизматлар — 108,8 %



